Қўшма Штатлар Эронга нисбатан кенг кўламли ва самарали ҳарбий операцияни амалга оширди ва унда Теҳроннинг эҳтимолий ядровий қуроли йўқ қилинди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Кеча биз “бомба”ни уларнинг қўлидан тортиб олдик. Жуда катта ҳарбий муваффақият! Уларда имконият бўлса, шубҳасиз, ундан фойдаланишарди! Биз кечаги ҳужум орқали тўлиқ ғалабага эришдик”, — дея баёнот берди Трамп.
Мазкур баёнот нафақат Америка, балки халқаро сиёсий доирада ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди.