40 миллион евролик маблағ: Ҳусанов «Сити»нинг ҳимоясида янги даврни бошлайди!
Ўтган йилги инқироздан сўнг, "Манчестер Сити" 2025 йилги иккита трансфер бозори давомида таркибда туб ўзгаришларни амалга оширди. 20 январь куни Абдуқодир Ҳусановнинг 40 миллион евро эвазига жамоага олиб келиниши билан бошланган авлодлар ротацияси тўхтагани йўқ. Клуб тарихидаги афсонавий ҳимоячилардан бири Дэнни Миллс ёш ўйинчилар Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейснинг "Этиҳад" стадионида порлашига қатъий ишонч билдирди.
Читать дальше...