Ифтор бозори: Ўшда машҳур бўлган Қўқон нишолдаси
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳар йили Рамазон ойида очиладиган Ифтор бозорида нишолданинг, хусусан, Қўқон нишолдасининг ўзига хос ўрни бор. Ўшлик қандолатчи Мадаминжон Исмоилов нишолданинг тайёрланиш жараёнини Озодлик муштарийлари учун кўрсатиб берди.