World News in Uzbek
Июнь
2017
3
4
7
10
11

Новости за 14.06.2017

Озодлик Радиоси 

Мирзиëв судларни "халқпарвар ва адолатли" қилмоқчи

13 июнь кунги кенгайтирилган видеоселектор мажлисини асосан суд тизимидаги адолатсизлик ва порахўрлик танқидига бағишлаган президент Мирзиëев¸ "одамларнинг суд остонасидан давлатга дўст бўлиб чиқиб кетиши" учун ҳар қандай кескин чораларга қўл уражагини билдирди.

Озодлик Радиоси 

"Давлатнинг арзонроқ унини олиш учун кун бўйи навбатда турибмиз"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Президенти илк бор имомларни Тошкентга ифторга чақирди

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан олинган маълумотга кўра, президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни республиканинг турли вилоятларидан келган имом ва бошқа диний хизматчилар билан учрашади ва шу куни улар билан бирга ифтор қилади. Тошкентдаги манбалар ифторлик "Наврўз" ресторанида бўлиб ўтишини айтмоқда.

Озодлик Радиоси 

"Cекундига 1 мегабит учун тўлаяпман, лекин тезлик 10 баробар секин"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Давлат барча ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлади" (ВИДЕО)

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Андижонда “Дамас” ҳайдовчилари милицияга бепул хизмат қилишга мажбурланмоқда

Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мулозими Озодлик билан суҳбатда шаҳарда "Осойишталик посбонлари" тадбири ўтказилаётгани ва шу тадбир доирасида “Дамас” ҳайдовчиларидан ёрдам сўралаётган бўлиши мумкинлигини айтди.

Озодлик Радиоси 

Ифтор бозори: Ўшда машҳур бўлган Қўқон нишолдаси

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳар йили Рамазон ойида очиладиган Ифтор бозорида нишолданинг, хусусан, Қўқон нишолдасининг ўзига хос ўрни бор. Ўшлик қандолатчи Мадаминжон Исмоилов нишолданинг тайёрланиш жараёнини Озодлик муштарийлари учун кўрсатиб берди.

Озодлик Радиоси 

АҚШнинг Виржиния штатида номаълум шахслар очган ўтдан 5 киши яраланди

АҚШнинг Виржиния штатидаги Александрия шаҳри стадионида ўтказилаётган бейсбол ўйини чоғида номаълум шахслар ўқотар қуролдан ўт очди. Стадионда, CBS News телеканалининг хабар қилишича, АҚШ Конгресси аъзолари ҳам бўлган. Камида 5 одам тан жароҳати олган бўлиб, улар орасида Конгресс аъзоси, республикачи Стив Скализ ҳам бор. Конгрессменнинг аҳволи барқарор эканлиги хабар қилинди. Неча киши ва нега ҳужум қилгани ҳозирча номаълум. Инцидент ҳақида президент Трампга хабар қилингани айтилди.

Озодлик Радиоси 

Rossiya shaharlari futbol bahonasida migrantlardan "tozalanmoqda"

Rossiya huquq tartibot idoralari Moskvani bir oy davomida nolegal migrantlardan tozalash buyrug‘ini oldi. Mahalliy ommaviy axborot vositalari xabariga ko‘ra, 2017-yilgi FIFA Konfederatsiyalar kubogi musobaqasiga Moskva, Sankt-Peterburg, Qozon va Sochi shaharlari noqonuniy mehnat muhojirlaridan “tozalanadi”.

Озодлик Радиоси 

HRW ishchilarni ekspluatatsiya qilayotgani uchun Rossiyaga "qizil kartochka" ko‘rsatdi

Yaqinda Rossiyada bo‘lib o‘tadigan futbol bo‘yicha Konfederatsiyalar kubogi va 2018 yilgi Jahon chempionati inshootlarini qurayotgan ishchilar “ekspluatatsiya qilinmoqda va ularning mehnat qonunchiligida belgilab qo‘yilgan huquqlari poymol bo‘lmoqda”, deyiladi “Hyuman Rayts Uotch” (HRU) tashkiloti e’lon qilgan hisobotda.

Озодлик Радиоси 

OzodNazar: “Rustam Azimov o‘ziga o‘zi kompromat yasadi”

- Rustam Azimov Moliya vaziri etib tayinlangan kuni tahririyatimizga unga qarshi kattagina tanqidiy maqola kelib tushgan, maqolani kim uyushtirganini o‘sha paytda aytolmas edim,- dedi bugungi suhbat davomida taniqli publitsist, doimiy OzodNazarchilarimizdan biri Sharof Ubaydullaev.

Озодлик Радиоси 

Россия шаҳарлари футбол баҳонасида мигрантлардан "тозаланмоқда"

Россия ҳуқуқ тартибот идоралари Москвани бир ой давомида нолегал мигрантлардан тозалаш буйруғини олди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 2017-йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги мусобақасига Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарлари ноқонуний меҳнат муҳожирларидан “тозаланади”.

Озодлик Радиоси 

Мадрасаларга 9-синф битирувчилари қабул қилинмаслиги мумкин

Ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2017-2018 ўқув йили учун қабулга оид таклиф Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Таклиф муаллифлари бу муассасаларга касб-ҳунар коллежи ёки лицейлар битирувчиларинигина қабул қилишни тавсия қилган. Агар бу таклиф қабул қилинса, ўрта махсус диний таълим муассасаларига 9-синф битирувчилари қабул қилинмайди.

Озодлик Радиоси 

HRW ишчиларни эксплуатация қилаётгани учун Россияга "қизил карточка" кўрсатди

Яқинда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Конфедерациялар кубоги ва 2018 йилги Жаҳон чемпионати иншоотларини қураётган ишчилар “эксплуатация қилинмоқда ва уларнинг меҳнат қонунчилигида белгилаб қўйилган ҳуқуқлари поймол бўлмоқда”, дейилади “Ҳюман Райтс Уотч” (ҲРУ) ташкилоти эълон қилган ҳисоботда.

Озодлик Радиоси 

Mirza Azizov: 2010 yil 13 iyunida men O‘shda qayta tug‘ilganman

O‘shda so‘nggi 25 yilda birinchi marotaba amalga oshirilgan Muqimiy nomidagi O‘zbekiston davlat musiqali drama va komediya teatrining bir haftalik gastrollari yakunlanishi munosabati bilan Ozodlik muxbiri bilan suhbatlashgan teatr direktori, O‘zbekiston Xalq artisti Mirza Azizov “2010 yil 13 iyunida men O‘shda qayta tug‘ilganman”, deb aytdi.

Озодлик Радиоси 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июндаги қарори билан мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилди. Ҳужжат матни президентнинг расмий сайтида эълон қилинган. «Соғлиқни сақлаш миллий тизимини бошқаришни, бутун тизимни жамоат саломатлигини қўллаб-қувватлаш принципларига ўзгартиришга йўналтирилган шарт-шароитларни барпо қилиш бўйича тубдан ўзгартишни талаб қилади, соғлом турмуш тарзига... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Turkmanistonda yopiq binolardagi Osiyo o‘yinlari vaqtida sayyohlarga gidlar tirkab qo‘yiladigan bo‘ldi

Tashqi aloqalarni unchalik suymaydigan Turkmanistonning mulozimlariga ko‘ra, bu mamlakat sentabrda mezbonlik qiladigan Yopiq inshootlarda  va  jangovar  yakkakurashlar bo‘yicha Osiyo o‘yinlarini (AIMAG) tomosha qilgani o‘n minglab sayyohlar kelishi kutilmoqda. Ashxobod rasmiylari kelishi kutilayotgan chet elliklarni mahalliy gidlarni yollashi lozimligi va ulardan uzoq ketib qolmasligi kerakligidan ogohlantirmoqda.

Озодлик Радиоси 

"Ўзбекэнерго"да 8 ойда раҳбар алмашди

«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Фазлиддин Саломов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. «Кун.uz» манбаси берган маълумотга кўра, унинг ўрнига шу вақтгача Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев тайинланган. Улуғбек Мустафоев 2010 йилдан 2016 йил кузигача Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган, шундан кейин унинг ўрнига Саидкамол Хўжаев тайинланган, Мустафоев эса Жиззах вилоятига жўнатилганди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев: Виртуал қабулхонага судлар устидан 50 мингдан кўпроқ шикоят тушган

Президент виртуал қабулхонасига судлар билан боғлиқ 50 мингдан кўпроқ мурожаат тушган, улардан 24 мингдан зиёди фуқаролик ишлари, 11 минг мурожаат эса жиноят ишлари бўйичадир. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев суд органларида одил судловни таъминлаш масалалари юзасидан судьялар ҳамжамияти билан ўтказган мулоқот чоғида баёнот берди. “Одамлар тизимдаги камчиликлардан нажот излаб порталга мурожаат қилмоқда. Судья бу чин маънода адолат қалқони бўлмоғи лозим. Чинакам суд ҳокимиятимустақиллигининг... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жазо кучайтирилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Жиноят кодексига ўзгартишлар киритди. Унга кўра, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва унга ундаш учун жазо кучайтирилди. Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 25 майда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 27 майда маъқулланган, Президент 13 июнда имзолаган қонун билан киритилган ​ўзгартиришларга кўра, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ёки унга пўписа, шафқатсиз муносабат ёки шахснинг шаъни ёхуд қадр-қимматини тизимли равишда камситиш... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Лондонда 27 қаватли бинода чиққан ёнғиндан бир неча киши ҳалок бўлди

Лондон шаҳрининг ғарбидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган кучли ёнғин давом этмоқда. Олов бинони тўлалигича – 2 қаватдан 27 қаватгача қоплаб олган. Бир неча киши нобуд бўлгани, камида 50 киши тан жароҳати олгани хабар қилинди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Тез ёрдам хизматига таяниб хабар қилди. Ёнғин бошланган пайтда бинода қанча одам бўлгани, улардан қанчаси қутқариб қолингани номаълум қолмоқда. Баъзи ахборот воситалари ёнаётган бинода одамлар борлиги, улар ёрдам сўраётгани тўғрисида хабар қилди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

HRW: Россия қурилаётган ўйингоҳларда ишчилар эксплуатация қилинмоқда

Футбол бўйича жаҳон чемпионати ва Конфедерациялар кубоги ўйинлари ўтказиладиган Россиядаги стадионлар қурилишида ишчилар эксплуатация қилинмоқда. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари Human Rights Watch ташкилоти баёнот берди. Ташкилот ҳисоботига кўра, 6 та ўйингоҳ қурилишида ишлаётган қурувчиларга иш ҳақи вақтида берилмаган ёки умуман берилмаган, шунингдек, ишчилар минус 25 даражали совуқда қўшимча ҳимоя воситаларисиз ишлашга мажбурланган. Кўплаб ишчилар меҳнат шартномасисиз ишлатилган. Human Rights Watchга қурилишларда 17 киши ўлгани маълум. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўшда "Муқумий" театрининг гастроллари якунланди

“Муқумий” номидаги театрнинг гастроллари Ўшда 6 июнь куни бошланган эди. Бу ерда ўзбек санъаткорлари Ўш шаҳрида ва вилоятнинг қатор туманларида “Жайдари келин” спектаклини намойиш этдилар.Театр санъаткорлари гастроллар ёпилиши арафасида Ўшнинг Амир Темур шаҳарчасида қирғиз санъаткорлари билан биргаликда дўст лик концертини ҳам ўтказди.

Озодлик Радиоси 

Мирза Азизов: 2010 йил 13 июнида мен Ўшда қайта туғилганман

Ўшда сўнгги 25 йилда биринчи маротаба амалга оширилган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма ва комедия театрининг бир ҳафталик гастроллари якунланиши муносабати билан Озодлик мухбири билан суҳбатлашган театр директори, Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов “2010 йил 13 июнида мен Ўшда қайта туғилганман”, деб айтди.