Жиззахда яна бир аëл туғуруқдан ўлди. Уч етим олдида ким жавоб беради?
Озодлик Жиззах вилоятида туғуруқдан кейин назоратсиз қолган аёл ўлими учун на бир ташкилот ва на бир шахс жавобгарликка тортилмаганини аниқлади. 31 яшар Гулчеҳра Холмуродова 21 майдан 22 майга ўтар кечаси Жиззах шаҳридаги Перинатал марказда кўзи ëриган.