Каримов тақиқлаган "Ҳайит салом" дабдаба билан нишонланмоқда
Рамазон ҳайити куни Тошкент ва Фарғона водийсидаги шаҳарларда хонадонларда “Ҳайит саломи” маросимлари бўлди. Бу каби маросимлар 2012 йилда Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши қарори билан тақиқланган эди. Ҳатто, маҳалла фаоллари байрам арафасида янги келин тушган хонадонларга кириб, "Ҳайит салом" ўтказмаслик ҳақида тилхат йиғарди.