World News in Uzbek

АҚШ Мудофаа разведкаси агентлиги Россиянинг демократиядан қўрқиш сабабини изоҳлади

Кремль раҳбарларининг АҚШ Россиядаги режимни ўзгартириш ниятида деган ишончи¸ икки давлат ўртасидаги кескинликни кучайтираëтган асосий омиллардан биридир¸ дейилади Мудофаа разведкаси агентлиги 28 июнь куни эълон қилган янги ҳисоботда.


Ана шу қўрқув боис¸ Кремль АҚШнинг жаҳон бўйлаб демократияни қўллаб-қувватлаш уринишларига чуқур ишончсизлик билан қарайди ва уларга глобал майдонда фақат ўз қадриятларини ўрнатиш ҳаракати деб қарайди¸ дейилади ҳисоботда.


“Кремлнинг¸ айниқса¸ Украинадаги воқеалардан кейин¸ АҚШ Россияда ҳам режимни ўзгартириш учун пойдевор қураëтганига ишончи комил”¸ дер экан муаллифлар Путиннинг Украина президенти Виктор Януковични ҳокимиятдан ағдарган исëнни Америка уюштиргани ҳақидаги баëнотини мисол қилиб келтиради.


2014 йил февралида россияпараст Янукович халқ исëнидан қочиб¸ Россиядан бошпана топган эди.

Читайте на сайте