Врачлардан буғдой учун 100 минг сўмдан йиғиб бериш талаб қилинмоқда
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи туман буғдой режасини бажаришда ёрдам бериш учун шифокорларга 100 минг сўмдан пул йиғиш ҳақида топшириқ берди. Йиғилишда қатнашган врачларнинг Озодликка айтишича, бирлашма бошлиғи бу пулга буғдой сотиб олиб, давлатга топширишини айтган.