World News in Uzbek

Ўқитувчилар президентдан 11 йиллик мактабни дарслик билан таъминлашни сўради

15 июл куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Юнусобод туманида бўлди ва Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида 11 йиллик мактаб таълимини ташкил этиш лойиҳаси тақдимотида қатнашди.


Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда маҳалла фаоллари, ота-оналар ушбу коллежни 11 йиллик мактабга айлантиришни сўраган, президент бу таклиф кўриб чиқилишини айтган.


Шунингдек, ўқитувчилар ва ота-оналар президентдан 11 йиллик мактабларни сифатли адабиётлар билан таъминлашни сўрашган.


Учрашувда президентга, унинг ташаббуси билан қайтарилаётган 11 йиллик мактабларда таълим дастури, Мудофаа вазирлиги ҳузурида "Темурбеклар мактаби"ни ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим этилгани хабар қлинди.


 

Читайте на сайте