World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 16.07.2017

Озодлик Радиоси 

Эрон президентининг укаси молиявий жиноятларда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Эрон президенти Ҳассан Руҳонийнинг укаси Ҳуссайн Фаридун молиявий жиноятларга алоқадорлик гумони билан ҳибсга олинди. 16 июл куни Эрон Адлия идоралари берган маълумотга кўра, президентнинг укаси устидан жиноят содир этганлик гумони билан "кўплаб тергов ўтказилган, бу терговга бошқа шахслар ҳам жалб этилган, терговдагиларнинг айримлари эса қамоқдадир".  "Кеча унга нисбатан гаров асосида озод қилиш қарори чиққан эди, аммо у бунинг шартига амал қилишига ишонтира олмагани боис, ҳибсда қолдиришга қарор қилинди"... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ироқ қўшинлари Мосулнинг озод қилинганини Бағдодда байрам қилди

Ироқ ҳарбий қўшинлари Мосулнинг қайта қўлга киритилганини нишонлаш учун мамлакат пойтахти Бағдод бўйлаб парад уюштирди. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий 10 июл куни Мосул шаҳрида "Ислом давлати" (ИД) экстремист гуруҳи устидан ғалаба қозонилганини эълон қилган эди.

Озодлик Радиоси 

Эрон жосусликда айбланган АҚШ фуқаросини 10 йилга қамаганини маълум қилди

Эрон суди жосусликда айбланган АҚШ фуқаросини 10 йилга озодликдан маҳрум этгани маълум қилинди. Эрон Адлия тизими расмийси Ғуломҳуссайн Муҳсиний Эжеийнинг 16 июл кун расмий телевидение орқали берган баёнотига кўра, "бу шахс маълумот йиғиш билан шуғулланган ва тўғридан-тўғри АҚШдан кўрсатма олган". "У 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди, аммо ҳукм устидан шикоят қилиш мумкин", деди расмий. Ҳозирча, қамалган шахснинг АҚШ ва Эрондан бошқа мамлакат фуқароси экани айтилди, аммо у мамлакатнинг номи ошкор қилинмади. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўқитувчилар президентдан 11 йиллик мактабни дарслик билан таъминлашни сўради

15 июл куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Юнусобод туманида бўлди ва Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида 11 йиллик мактаб таълимини ташкил этиш лойиҳаси тақдимотида қатнашди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда маҳалла фаоллари, ота-оналар ушбу коллежни 11 йиллик мактабга айлантиришни сўраган, президент бу таклиф кўриб чиқилишини айтган. Шунингдек, ўқитувчилар ва ота-оналар президентдан 11 йиллик мактабларни сифатли адабиётлар билан таъминлашни сўрашган. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Тошкентда хавфсизликни видеокузатув остида таъминлаш тажрибаси синалади

Президент Мирзиёев 15 июл куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ички ишлар бошқармаси видеокузатув марказида бўлди ва тез орада марказ кенгайиб, фақат шу ишга маъсул махсус бўлинма очилишини айтди. Бундай тажрибани Хитойда кўрганини айтган президент, аҳолини узлуксиз "назоратга тайёрлаш", бу "Тошкентни хавфсиз шаҳар"га айлантириш учун зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон телевидениеси намойиш қилган лавҳада пойтахтнинг Юнусобод туманидаги видеокузатув маркази ва ундаги пойтахтнинг гавжум жамоат... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Бағдодда "Ислом давлати" экстремист гуруҳи устидан ғалаба нишонланди

Ироқ қўшнилари Бағдод шаҳрида Мосул озод қилингани муносабати билан ҳарбий парад ўтказди. Парадда мамлакатдаги иккинчи йирик шаҳар - "Ислом давлати" экстермист гуруҳи ўзига пойтахт, деб элон қилган шаҳар - Мосул тўлиқ озод қилингани олқишланди. Парадда иштирок этган Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абодий бу ғалаба бир ҳафта давомида бошқа шаҳарларда ҳам ҳарбий парад ва тантанали маросимлар тарзида нишонланишини айтди.  Аммо, айни пайтда, Мосулнинг Эски шаҳар қисмида жангарилар билан кичик отишмалар бўлаётгани хабар қилинмоқда.

Озодлик Радиоси 

Афғон қўшинлари жанубдаги яна бир туманни Толиблардан озод қилди

Афғон қўшинлари мамлакат жанубидаги Ҳелманд вилоятида жойлашган Нава туманини Толиблардан озод қилди. Бу туманда 15 июл куни халқаро қўшинлар ёрдамида кенг кўламли амалиёт ўтказилди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Умар Зовакка кўра, хавфсизлик қўшинлари 9 ой олдин Толиблар қўлига ўтган туман марказини назоратига олган. Зовакка кўра, Толибларнинг 12 жангариси ўлдирилган, полициянинг 2 ходими жароҳатланган. Толиблар Ҳелманд вилоятида ҳануз кучли таъсирга эга. Шу ой бошида Нава туманида Толиблар ҳужумида АҚШнинг бир аскари ўлдирилди... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Австралия Россияни МН-17 ҳалокати терговида ҳамкорлик қилишга чақирди

Австралия Россия томонини Малайзия ҳаво компаниясига тегишли Боинг-777 учоғининг 2014 йилдаги ҳалокатига алоқадорликда гумон қилинаётганлар терговида ҳамкорлик қилишга чақирди. Самолёт Шарқий Украина ҳудудида қулаб тушган эди. Ўшанда уннинг бортидаги 298 кишининг ҳаммаси нобуд бўлган. Австралия Ташқи ишлар вазири Жулия Бишоп Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2166-резолюциясини бажаришга чақирди. Нидерлания терговчилари 2015 йилда бу самолёт Россияга қарашли "Бук" русумидаги ракета билан уриб туширилган, деган хулосани эълон қилган. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев Тошкентни туну кун кузатадиган "пекинча тажриба"ни бошлади (ВИДЕО)

Президент Мирзиёев Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ички ишлар бошқармаси видеокузатув марказида бўлди ва тез орада марказ кенгайиб, фақат шу ишга маъсул махсус бўлинма очилишини айтди. Бундай тажрибани Хитойда кўрганини айтган президент, аҳолини узлуксиз "назоратга тайёрлаш", бу "Тошкентни хавфсиз шаҳар"га айлантириш учун зарурлигини таъкидлади.