World News in Uzbek

Покистонда худкуш ҳужумидан икки киши ўлди, тўрт киши яраланди

Покистон расмийларига кўра, 17 июл куни мамлакатнинг ярим ҳарбий қўшини аскарлари тушган автомобилга худкуш террорчининг ҳужуми оқибатида 2 аскар нобуд бўлган, яна 4 хизматчи яраланган.


Пешавор шаҳри полицияси вакили Сажжад Хон воқеа тўғрисида бундай маълумот берди:


- Автомашиналаримиздан бирига мотоцикл минган худкуш шахс ҳужум қилди. Дастлабки тергов натижаларига қараганда, ҳужум қилган шахс портловчи моддани мотоциклига жойлаган бўлган, бундан ташқари эгнига вазни 12 килолик худкуш камзули кийган,- деди полиция расмийси.


Ҳужум учун масъулиятни покистонлик толиблар ўз зиммасига олди.


 

Читайте на сайте