World News in Uzbek

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ярим йилда 12 миллиард доллардан ошди

Жорий йил биринчи ярмида Ўзбекисоннинг ташқи савдо айланмаси 12 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди. 

Газета.uz хабарига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга кўпдир.


Жорий йилда экспорт ҳажми 13,1 фоиз (5,969 миллиард доллар), импорт эса 9,2 фоиз (6,102 миллиард доллар)га ошган. 


Ташқи савдонинг 29,4 фоизи Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Қирғизистонга тўғри келган.  


 

Читайте на сайте