Мирзиёев Каримов қамаган Мавлон Умурзоқовни оқлади
Марҳум президент Ислом Каримовнинг собиқ давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов Озодлик билан суҳбатда Олий суд қарорини 21 йил кутганини айтди.
Ўзбекистон Олий суди 67 яшар Мавлон Умурзоқовни тўла-тўкис оқлаш ва моддий ва маънавий зарарни қоплаш ҳақида 8 августда қарор чиқарди.