Солиқ тизимида оммавий қисқартиш - бир ҳафтада мингдан зиёд ходим ишдан бўшатилди
Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг мингдан зиёд ходими ўз ишидан ажради. Қўмитанинг Озодлик гаплашган айрим мулозимлари¸ яқинларгача камида 15 мингни ташкил қилган солиқчилар сонининг тенг ярмига қисқартирилиши мумкинлигини билдирди.