World News in Uzbek

Бир оиланинг уч аъзосини чавақлаб кетган собиқ маҳкум қидирилмоқда

Тошкент милицияси Зангиота туманида бир оиланинг уч аъзосини пичоқлаб ўлдиргани гумонланаётган 38 ёшли М.М. исмли собиқ маҳкумни қидирмоқда. 14 август куни номаълум шахс Зангиота тумани Назарбек маҳалласининг Тарнов дахасида яшовчи 79 ёшли отахон Маъруф Комиловнинг уйига қамоқдаги ўғлидан хабар олиб келган бўлиб, меҳмон бўлиб қолган ва ярим тунда отахон, унинг 64 ёшли ногирон синглиси Шаходат ва 49 ёшли қизи Шарифани бўғизлаган.

Читайте на сайте