World News in Uzbek

Бир оиланинг уч аъзосини чавақлаб кетган собиқ маҳкум Зангиотада қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бир оиланинг уч аъзосини пичоқлаб ўлдиргани гумонланаётган 38 ёшли М. М. исмли собиқ маҳкум қўлга олинди.


Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбасига кўра, қотилликда гумонланаётган собиқ маҳкум 18 август куни Зангиота туманида онасини қабрини зиёрат қилгани борганида ушланган.


14 август куни номаълум шахс Зангиота тумани Назарбек маҳалласининг Тарнов дахасида яшовчи 79 ёшли отахон Маъруф Комиловнинг уйига қамоқдаги ўғлидан хабар олиб келган бўлиб, меҳмон бўлиб қолган ва ярим тунда отахон, унинг 64 ёшли ногирон синглиси Шаходат ва 49 ёшли қизи Шарифани бўғизлагани ҳақда Озодлик хабар берган эди.


Тошкент вилоят ИИБси мулозимининг маълум қилишича, М. М. марҳум Маъруф Камоловнинг қамоқдаги ўғли билан бир муддат Навоий вилоятидаги Зарафшон қамоқхонасида бирга жазо ўтаган.


Ҳозирда Тошкент вилояти прокуратураси жиноят кодексининг қотиллик банди бўйича жиноят иши очган.


 

Читайте на сайте