Андижонлик ошпаз Халқаро ош фестивали ғолибига айланди
Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида ўтказилган Халқаро ош фестивалида андижонлик ошпаз Хуршид Ҳасанов ва ўшлик ошпаз Ойбек Ризаматов ғолиб бўлди. Ғолибларга Бирлашган Араб Амирликларига саёҳат йўлланмаси топширилди.