Бош прокуратура Россиядан Гулнора Каримованинг мулкларини ҳибсга олишни сўради
Ўзбекистон Бош прокуратураси Россия ҳукуматидан Гулнора Каримованинг кўчмас мулкларини ҳибсга олишни сўраб мурожаат қилгани тўғрисида «Интерфакс» агентлиги Россия Федерацияси Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар қилди. "Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан Гулнора Каримова жиноий иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров келди. Унда кўчмас мулк объектларини ҳибсга олиш сўралган", - дейилган хабарда.