Фарғонада участка нозири паспорт текшираётган пайтда пичоқлаб ўлдирилди
Гувоҳлар ва вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидан бири мулозимининг айтишича, воқеа Олтиариқ туманида 18 август куни содир бўлган. Шу куни Янгиқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини участка нозири бўлиб ишлаган 29 ёшли лейтенант Дониёржон Ортиқов Катпут қишлоғидаги хонадонлардан бирига паспорт текшириш учун келганида шу хонадон эгаси тарафидан пичоқланган.