Лола отаси Ислом Каримовнинг сўнгги кунлари ҳақидаги хотирани эълон қилди (ВИДЕО)
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотига бир тўлиши арафасида қизи - Лола Каримова-Тиллаева марҳумнинг сўнгги кунларига оид хотирани эълон қилди. Лоланинг 20 йиллик дўсти ёзгани айтилган хотирада Каримов 2 сентябр кечки соат 21га яқин ўлгани, унинг сўнгги кунларига оид тафсилотлар, қизи Лоланинг илтимоси билан жамоатчиликка очиқлангани айтилган.