Ўзбекистонда жамоaт тартибини сақлашнинг советча усули қайта тикланмоқда
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги кўча ва хиёбонларда кейинги кунлар оқшомида қўлларига “Жамоатчилик назорати гуруҳи - NG” ёзуви битилган боғич таққан ёш эркаклар пайдо бўлди. Маҳаллий нашрларда янгилик сифатида тақдим этилаётган Назорат гуруҳлари, аслида, Совет давридаги Халқ дружиналарининг номи ўзгартирилган нусхасидир.