Марказий банк доллар расмий курсини қора бозорга тенглаштириши кутилмоқда
Ўзбекистон банк тизими мулозимларининг Озодликка билдиришича¸ “бугун-эрта” Марказий банкнинг расмий курсни девальвация қилиб¸ мамлакатдаги валюта алмашинув курсларининг унификацияланиши – бит хиллашуви тўғрисидаги муҳим қарорни эълон қилиши кутилмоқда. “Бозор механизмлари асосида белгиланадиган” ягона доллар курсининг қора бозордаги жорий курс – 8000 сўм атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.