World News in Uzbek

Сурхондарёда келин уй талашиб, қайнонасини ёқиб юборди

Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида уч фарзанднинг онаси қайноанаси билан уй-жой устида талашиб, уйига ўт қўйиши оқибатида 72 ёшли қайнона ўтда ёниб ҳалок бўлди, 9 яшар ўғил куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди. 14 август куни содир бўлган бу воқеа Озодликка бугун маълум бўлди. Термиз прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси "Қасддан ўт қўйиш ва одам ўлдириш" банди бўйича иш очиб, ҳодисани тергов қилмоқда.

Читайте на сайте