World News in Uzbek

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентга келди

Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизматининг билдиришича¸ кенгаш котиби Николай Патрушев 20 сентябрь куни Тошкентга келган ва бу ерда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашган.


Расмий хабарда айтилишича¸ иккала расмий хавфсизлик масаласи¸ хусусан¸ Марказий Осиë ва Афғонистондаги жорий вазият юзасидан маслаҳатлашув ўтказган.


Патрушев учрашув давомида “буюк” давлатларнинг террорчиликка қарши кураш баҳонасида минтақа давлатларига ўз айтганини қилдиришга йўл қўймасликка чақирган.


Патрушев билан учрашувда¸ айтилишича¸ Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик ва бошқа куч ишлатар тизимлари раҳбарлари ҳам иштирок этган.


Учрашувда икки давлат ўртасида Шавкат Мирзиëевнинг 4-5 апрель кунлари қилган Россия сафари давомида хавфсизлик ва миграция соҳасида имзоланилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинган.


Томонлар махсус хизматлар орасидаги ўзаро алоқалар ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ҳам икки томонлама¸ ҳам БМТ¸ ШҲТ ва МДҲ доирасида янада мустаҳкамлашга келишиб олган.


 

Читайте на сайте