World News in Uzbek

Вашингтон Кубадаги элчихонасининг 60 фоиз ходимини қайтариб олди

Қўшма Штатлар Кубадаги элчихонасидан 60 фоиз ходимини қайтариб олмоқда.


Бундай чорани Вашингтон дипломатларга "акустик ҳужум" қилиниши ортидан улар соғлигига хавф туғилгани билан изоҳлади.


Ҳужумлар тергов қилинмоқда, уларнинг сабаби ва айбдорлар ҳали аниқланмаган.


АҚШ Давлат Департаменти дипломатларга зиён етказилиши билан боғлиқ воқеалар сабабли айни вақтда Куба билан дипломатик муносабатларни узишни истамаётганини ҳам билдирди.


Куба аккустик ҳужумларга алоқадорлигини инкор қилиб келмоқда.

Читайте на сайте