World News in Uzbek

"Энди, давлатга ишимиз тушса, пахта териб берамизми?"

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!






"Энди, давлатга ишимиз тушса, пахта териб берамизми?"


"Мен Андижон вилоятидан ёзмоқдаман. Иккита жияним бор. Бири 4 ёшдан ошди, иккинчиси 6 ойлик. Каттасига икки ёшгача тўланадиган нафақа пулини олиш учун бундан 4 йил олдин ариза топширилган эди. Маҳалла котибларимиз шарт қўйган эди: пахтага чиқ ёки бир ойлик нафақа пулини бер деб. Мана 4 ёшдан ўтди ололмадик.


Энди кичигига хам шундай шарт қўйилмоқда. Охири приздентимиз порталига ёздим. Маҳалла котиби чақириб дўқ-пўписа қилиб, хоҳласанг ҳам, хоҳламасенг ҳам, нафақа керак бўлса пахтага чиқасан, деяпти. Мен хеч кимдан қўрқмайман, деяпти. Бундан тушуниш мумкинки, худди ҳокимларимиз билан тили бирдек.


Энди нима бутун умр, давлатга ишимиз тушса, пахта териб берамизми?! Озодлик, сайтга жойлаб қўйинглар, илтимос. Тошкентдан катталар кўрсин вилоятлардаги аҳволни".


​​----------------------------------------------------------------------


Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Читайте на сайте