Мафия сардори (25-қисм)
Шаҳлодан унинг ойиси ҳақида кўп эшитган, тасаввурида қовоғидан қор ёғадиган, хўмрайиб боқадиган аёл сиймоси қотиб қолган эди. Шу боисдан ҳам эшикни ўзи очмоқчи бўлди. Хўмрайиб турган бўлса, бир-икки оғиз ширин сўз айтади. Озгина юмшатади. Кейин онасига кўрсатади. Ҳартугул, юзида озми-кўпми нури бўлган аёлни кўрсатади. У эшикни очди-ю, бутунлай бошқача аёлни кўрди. Қадди-қомати келишган, сочлари елкасига […]