Ахмад Шахид Ўзбекистонга ташриф натижалари бўйича хулосаларини билдирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад
Шаҳид Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги борасидаги ҳозирги вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга келган эди. У шу йилнинг 2 октябридан 12 октябрига қадар мамлакатда бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, диний ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашди.
Аҳмад Шаҳид ўз ташрифи якунида Ўзбекистондаги диний ва ННТ, дипломатик ваколатхоналар ва ОАВ вакиллари билан учрашди.
Унинг ўз ташрифига доир хулосасига кўра, “Ўзбекистонда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар инсон ҳуқуқлари, жумладан дин ва эътиқод эркинлигини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга ўз ҳиссасини қўшади”.

Аҳмад Шаҳиднинг таъкидлашича, “динлар ёки ҳар қандай эътиқод кўпмиллатли ва турли диний жамоалар биргаликда тинч яшаётган Ўзбекистонда таҳдид сифатида баҳоланмаслиги керак”.
Хулосаларнинг тўлиқ матни билан қўйидаги дастак орқали ўтиб танишиш мумкин.