World News in Uzbek

Аэростатни бошқаришга ўқишни тугатган шахслар қўйиладилар

Энди аэростат учувчиларига ҳам гувоҳномалар берилади. Уни Давлат авианазорат тасдиқлаган дастурлар бўйича аэростат учувчилари сифатида учувчилар ўқув муассасаларида тўлиқ курсни тугатган шахсларга беришади. Номзод 17 ёшдан кичик бўлмаслиги керак ва амалдаги тиббиёт хулосасасига эга бўлиши керак.

Бу Ўзбекистон Республикаси “ Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва уларга гувоҳномалар бериш” Давлат авианазорати қоидаларига қўшимчалардан келиб чиқмоқда., - деб ёзади norma.uz . 

Аэростат учувчиси гувоҳномаси умумий намунадаги берилади, 1 бетида “Аэростат учувчиси” белгиси бўлади. Амал қилиш муддати – 2 йил. Аммо уни қуйидаги асосларга кўра узайтириш мумкин:

Учиш ишларига қўйилиши тўғрисидаги тиббиёт хулосасаси (комиссия);
Охирги икки йил давомида учганлигини тасдиқловчи ҳужжат ;
2 та нусҳада расмийлаштирилган тақдимот.

Бунинг учун ҳам 28 та дисциплиналар бўйича имтиҳон топширилади, ҳар биридан олинган баҳо “тўрт” дан паст бўлмаслиги керак. Ҳужжатда аэростат учувчилари билим ва кўникмаларига қўйилган талаблар тасдиқланган.

Бошқариш техникасини Давлат авиация назорати хузуридаги ОЛий квалификация комиссияси инспекторлари ёки унинг раиси (ўринбосари) рухсати билан фуқаролик авиацияси эксплуатантлари квалификация комиссияси инспектор-учувчилари текширишади. Бошқариш техникасини камида “тўртга” топшириш керак.

Агарда аэростат учувчиси ярим йил давомида тўрт марта кўтарилмаса, гувоҳнома эгаси ҳуқуқларидан фойдалана олмайди.

Читайте на сайте