World News in Uzbek
Октябрь
2017

Новости за 13.10.2017

Озодлик Радиоси 

GM Uzbekistanнинг арест қилинган машиналаридан камида 1500 таси Уфадаги жамлоқда занглаб ëтибди

Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳри четида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минглаб янги машиналар жамлоқда занглаб ëтгани ҳақида Озодликнинг Уфадаги мухбири хабар берди. Жамлоқни бориб кўрган мухбиримиз билан гаплашган жамлоқ қоровули машиналар Россиядаги банклар талаби билан арест қилинганини айтган. Мухбиримизнинг кузатишича¸ жамлоқдаги машиналар абгор аҳволда¸ резиналари чириган¸кузов занглаган¸ аккумляторлари ўтириб қолган ва офтоб ва ëмғирда машина лаки жилодан махрум бўлган.

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон бозорларида импорт моллар тақчиллиги кузатилмоқда

Ўзбекистонга импорт қилинаëтган маҳсулотлар учун белгиланган бож тўловлари икки бараварга қимматлаши ортидан Тошкент ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги йирик бозорларга мол келиши, савдогарларнинг айтишича, деярли тўхтаб қолган. Оқибатда Тошкентнинг "Абу Саҳий", "Ўрикзор" бозорларида кийим-кечак, пойафзал, қурилиш ва саноат моллари тақчиллиги сезила бошлади, савдогарлар эса, асосан, қолдиқ товарларини сотиш билан банд.

Озодлик Радиоси 

АҚШ президенти Эрон ядровий дастури бўйича чиқиш қилиши кутилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 13 октябрь куни сўзлайдиган нутқи давомида Эроннинг Яқин Шарқдаги “агрессиясини” жиловлашга чақириши кутилмоқда. Аммо АҚШ расмийларининг билдиришича, президент Теҳрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида эришилган келишувни бекор қилмайди. Исмини ошкор қилмаслик шарти билан суҳбатлашган расмийларнинг айтишича, президент 2015 йил Эрон билан эришилган келишувни танқид қилади ва Эрон келишув “руҳига” амал қилмаётганини айтади. Аммо Трамп Теҳрон келишув шартларини бузган... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Россия Калининграддаги "Искандар"ларини кўпайтиради

АҚШ Болтиқ давлатларига ҳарбий йўллагани учун Россия мамлакатнинг энг ғарбий минтақаси бўлган Калининград эксклавига қўшимча “Искандар” русумидаги ракеталарни жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда 12 октябрь куни Россия матбуоти хабар тарқатди. Россия парламенти қуйи палатаси мудофаа қўмитаси етакчиси Владимир Шаманов Москва мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида, жумладан, Калининградда “Искандар” ракеталарини жойлаштириши мумкинлигини айтган. Шамановга кўра, бундай қилинишига АҚШ зирҳли бригадасининг Польшага жойлаштирилгани сабабдир. Читать дальше...

Ut.uz (oz) 

Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбекфильм ” ва Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияларини қайта ташкил қилиш ниятида

Ушбу чоралар бугун ишлаб чиқилаётган “ Ўзбеккино” миллий агентлиги кинематография объектлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорда кўзда тутилган.

Ut.uz (oz) 

Аэростатни бошқаришга ўқишни тугатган шахслар қўйиладилар

Энди аэростат учувчиларига ҳам гувоҳномалар берилади. Уни Давлат авианазорат тасдиқлаган дастурлар бўйича аэростат учувчилари сифатида учувчилар ўқув муассасаларида тўлиқ курсни тугатган шахсларга беришади. Номзод 17 ёшдан кичик бўлмаслиги керак ва амалдаги тиббиёт хулосасасига эга бўлиши керак.

Озодлик Радиоси 

Атамбаев қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 13 октябрда мамлакат жанубидаги Боткен вилоятида чегарачилар учун қурилган кўп қаватли уйни фойдаланишга топшириш маросимида қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият юзасидан фикр билдираркан, “уч минг йиллик тарихи бор халқ уч кунлик блокададан қўрқмайди”, деди. - Сўнгги кунларда чет эллик бойлар ва ҳокимият қирғиз халқига ўзининг “шестеркасини” тиқиштирмоқда. Пулига сотилмаслигини кўриб, энди қўрқитишга ўтиб олди, деди Атамбаев. 7 октябрь кунги чиқишида Қирғизистон... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Атамбоевнинг баёноти ортидан Қозоғистон Қирғизистондаги сайловни мустақил кузатишдан бош тортди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 15 октябрда ўтказиладиган Қирғизистон президенти сайловида мустақил кузатувчи субъект сифатида иштирок этишдан бош тортди. Қозоғистонлик кузатувчилар сайловда мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилар миссиялари таркибида кузатувчилик қилади. Бу ҳақдаги қарорни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси жума кунги мажлисида қабул қилгани тўғрисида Комиссия раис ўринбосари Константин Петров хабар қилди. Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, унингқарори... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Шавкат Мирзиёев БМТ маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди.  Бу ҳақда хабар қилган president.uz сайтига кўра, давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг БМТ, унинг тузилма ва институтлари билан амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этган.  “Жорий йил май ва июнь ойларида... Читать дальше...

Ziyouz.uz 

Жасур Кенгбоев. Юракнинг бир чети (ҳикоя)

У ниҳоят орадан шунча йил ўтиб қалбига яна бостириб кириб келди… Хонасида мук тушиб, бошини қоғоздан узмай ишлаб ўтирган Орзиқул эшиги оҳиста тақиллаб, секин очилганини, ундан тим қора сочли чеҳра қараб турганини ҳам пайқамади. Ўқиётганидан кўзини узмади. Келмиш қорасоч узун-узун давоми...

Озодлик Радиоси 

Талабаси қотиллик қилган Юридик коллеж директори устидан жиноят иши очилди

Тошкент юридик коллежи собиқ директори Наталья Темирова ҳамда коллежда ишлаган бошқа мансабдор шахслар устидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Б.А.Деҳқоновга таяниб, кун.уз нашри хабар қилди. Наталья Темирова ҳамда бошқа мансабдор шахслар Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган, айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. ЖК 167-модданинг 2-қисми «г» бандига кўра, айбдорга ишониб топширилган... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Наманганда коллеж фоҳишахонага айлантирилди – милиция нозирлари пора эвазига жиноятни яширди

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Короскон иқтисодиёти коллежидан фоҳишахона сифатида фойдаланилган, аммо милиция нозирлари пора эвазига мазкур жиноятни ёпди-ёпди қилишга уринган (“Постда”, 7 октябрь). Уч нафар йигит коллеж қоровули билан келишиб, икки енгилтак қизни таълим масканига олиб келган. Ҳудуд милиция нозири Шуҳрат Исматуллаев бошчилигидаги гуруҳ уларни шармандали ҳолатда қўлга олган. Аммо милиция катта инспектори Икром Жўраев ва инспектор Шуҳрат Исматуллаев ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

“Ўзсаноатқурилишбанк”дан ноқонуний бўшатилган ходим ҳуқуқи ҳимоя қилинмади – прокурор банк раисининг акаси бўлиб чиқди

“Ўзсаноатқурилишбанк”идан 2017 йил февраль ойида ноқонуний равишда ишдан бўшатилган Давронбек Ражаповнинг даъволари қаноатлантирилмаяпти (“Жамият”, 6 октябрь). Д.Ражапов банк раҳбарияти устидан дастлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияга арз қилади, аммо меҳнаткашларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот ватандошнинг қонуний манфаатлари оёқости бўлишига шароит яратиб беради. Кейин маълум бўлишича, Республика касаба уюшмалари раҳбари Қ.М.Рафиқов “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси А.Қ.Мирсоатовнинг отаси экан. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Матбуот агентлиги: Радиоканаллар ҳаёсизликни тарғиб қилувчи қўшиқлар бергани аниқланди

Фарғона водийсида фаолият олиб борувчи “Дийдор ФМ”, Тошкент шаҳридаги “Ўзбегим таронаси”, “Орият ФМ” радиоканаллари ҳаёсизликни ташвиқ қилувчи, ёшлар одоб-ахлоқига салбий таъсир этувчи қўшиқларни эфирга узатгани аниқланди (“Ҳуррият”, 11 октябрь). Бу ҳақда Ўзбекисон Матбуот ва ахборот агентлиги Оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош муҳаррири Жасур Ҳусанов маълум қилади. Қайд этилишича, “Пойтахт” радиоканали ҳам “Здоровая жизнь” эшиттиришида “Развод с мужем для женщины полезнее... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

“Виждонсиз” киракаш “Дамас”чиларни қатъий назорат қилиш таклиф этилди

Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида минглаб “Дамас” ҳайдовчилари ноқонуний киракашлик билан шуғулланмоқда (“XXI аср”, 12 октябрь). Қайд этилишича, уларнинг аксари лицензиясиз йўловчи ташимоқда, улар орасида ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаганлар ҳам бор. Ҳайдовчиларнинг малакасизлиги боис автоҳалокатлар кўпаймоқда. “Уларда, кечирасиз-у, тегишли ҳужжатларни қўйинг, одамийлик, виждон-диёнат деган туйғунинг ўзи йўқ”, деб ёзади газета. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, гавжум шаҳар-қишлоқларнинг... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Фарғоналик эркак хотинини йўлдан урган дўстини ўлдирди

Фарғона вилояти туманларидан бирида яшовчи эркак рафиқасини йўлдан уриб хиёнатга бошлаган дўстини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Муҳсинжон Исақов маълум қилади (“Ҳуқуқ”, 12 октябрь). Исми ошкор этилмаган эркак Россияда ишлаб, оиласига пул юборган. Турмуш ўртоғи, фарзандлари билан эса телефонда гаплашиб турган. Бу орада хотинининг телефонни тез-тез ўчириб қўйиши кўнглида шубҳа уйғотган. Шу тариқа у Россиядан Фарғонага қайтиб келиб, аёлини кузата бошлаган ва у дўсти билан дон олишиб юрганини аниқлаган. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Даврон Ғойипов: Қуръон ёдлаш менга армон бўлиб қолди

Ўзбекистондаги афсонавий “Оригинал” гуруҳи асосчиси, машҳур хонанда Даврон Ғойипов саратон хасталигига чалиниб, уни енгган (“Даракчи”, 12 октябрь). Эндиликда маълум бўлишича, хонанда 2006 йилда буйрагида саратон ўсимтаси борлигидан хабар топган, сўнг даволаниш учун уйини сотган ва Украинада даволаниб, хасталикни енгган. Айни пайтда соғлиғидан шикояти йўқлигини билдирган хонанда икки армони борлигини айтган. “Бири – саккиз ёшимда китоб ўқишни бошлаганимда бирор одам қўлимга Қуръон тутқазмагани. Қуръонни ўқиб... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

OzodDayjest: Наманганда коллеж фоҳишахонага айлантирилди - тамагир нозирлар жиноятдан кўз юмди

Наманганда коллежнинг фоҳишахонага айлантирилишига кўз юмган ва тамагирлик қилган милиция нозирлари жазоланди. “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси раҳбар отаси ва прокурор акаси ёрдамида ўзига қарши даъвода ютиб чиқди. Матбуот агентлиги вакили ҳаёсизликни тарғиб қилаётган радиоканалларни танқид қилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Озодлик Радиоси 

OzodDayjest: Россиядан қайтган муҳожир хотинини йўлдан урган дўстини ўлдирди

Наманганда ноқонуний киракашлик қилган дамасчилар устидан назоратни кучайтириш таклиф этилди. Россияда ишлаб келган эркак хотинига кўз олайтирган дўстини ўлдирди. Хонанда Даврон Ғойипов Қуръон ёдлаш армон бўлиб қолганини айтди.