World News in Uzbek

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳридаги Шаҳрисабз кўчасида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Мухбиримизнинг хабар беришича, 5 та машина бир-бирининг орқасидан келиб урган бўлиб, Ўзбекистон почтаси биноси олдида бироз тирбандлик ҳосил қилган.

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, ЙТҲ юз берган жойга ЙПХ ходимлари етиб борган ва вазиятни назоратга олган.

Бу ҳақда батафсил кейинроқ хабар берамиз.

Читайте на сайте