World News in Uzbek

Владимирда жароҳатланган қизалоқ даволаш учун Москвага вертолётда олиб келинди

Россиянинг Владимир вилоятидаги автобус ва поезд иштирокида рўй берган фожиали ҳалокатда 4 фуқаро жуда оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди, улардан 2 нафари болалар эди.

2 ёшли болакай шифокорларнинг уринишларига қарамай, вафот этганди. Айни дамда 5 ёшли қизчанинг аҳволи ҳам врачларни хавотирга солмоқда.

Бугун, 10 октябрь куни қизчани вертолёт орқали Москвага кўчириб келишди. Тахминан бир соатдан кўпроқ вақт учган ҳаво транспорт воситасида бемор учун барча шароитлар яратилган бўлиб, унга парвоз пайтида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирча қизалоқнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Моксвалик шифокорлар унинг ҳаёти учун кураш олиб боришмоқда.

Биз ҳам унинг соғайиб кетишини жуда истаймиз.

Читайте на сайте