Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда автобус ишлаб чиқаради
Тошкентда бўлиб ўтган биринчи “Ўзбекистон-Қирғизистон” бизнес-форум якунларига кўра, икки мамлакат ўртасида биргаликда автобус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришга қаратилган битим имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди.
Томонлар кир ювиш машиналарини йиғиш, диллер марказлари, кабель маҳсулотларини етказиб бериш, Ўшда савдо-кўнгилочар марказини қуриш ва “Артель” техник мактабининг Қирғизистондаги филиалини қуришга келишиб олишди.
Шунингдек, 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида ҳам шартномалар имзоланди.
Иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, бизнес-форум якунлари бўйича икки мамлакат автомобилсозлик фирмалари, заргарлик уюшмалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. Ўзбекистонга шина, сув, мис, ўсимлик мойи, табиий тош ва травертин етказиб бериш борасида келишувларга эришилди.