Тошкентда йирик фоҳишахоналардан бири фош этилди
Жорий йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 16:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Яккасарой туманида фоҳишахона сақлаш ҳолати аниқланди.
Фуқаро Жаббарова Гавхаржон Хаитбоевна фоҳишахона сақлаб, 150.000 сўм пул эвазига фуқаро «О» ва «С» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.