Вьетнамга «Тембин» тўфони яқинлашиб келмоқда!!!
Шу муносабат билан бир миллионга яқин одам хавфсиз жойларга кўчирилди. Нефт тортиб олувчи ускуналар ишлашдан тўхтади. Балиқчиларга очиқ денгизга чиқиш тақиқлаб қўйилди. Ваҳоланки, яқиндагина худди шу тўфон Филиппинга яқинлашиб келиб, 250 нафар одамни ҳаётдан олиб кетди, 800 мингга яқин одам бошпанасиз қолди, юздан ортиқ фуқаро бедарак йўқолди. Бунга қадар Вьетнамда «Дамри» тўфони ҳукмронлик қилди. […]