World News in Uzbek

Қорақалпоғистонда 22 яшар спорт мураббийи 26 яшар йигитни уриб ўлдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида 19 март куни соат 14.00 ларда А.Мамбетназаров кўчаси 25-уйда яшовчи, 1-сонли спорт мактаби мураббийи, 1996 йилда туғилган М.Асанов Актуба овул фуқаролар йиғини ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида 1992 йилда туғилган Р. Ибраймовни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.


Натижада Р.Ибраймов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. М.Асанов қўлга олинган.


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Читайте на сайте