АПЛ. «Бёрнли» футболчиси ноодатий хатти-ҳаракати учун сариқ карточка олди (+видео)
Англия чемпионатининг 34-турида «Бёрнли» ўз уйида «Кардифф»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур баҳснинг биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида мезбон футболчиси Эшли Барнс рақиб аъзоси Жо Беннеттнинг юзидан ўпгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.