КУН КУЛГИСИ…
* * *
Икки йигит қаҳвахонада суҳбатлашяпти.
— Биласанми, ота-онамнинг ҳисобига яшаш жонимга тегди.
— Ие, иш топиб ишламоқчимисан энди?
— Э, йўқ, бобомникида яшаб тураман.
* * *
— Дада! Мени энди синфимда энг ёмон ўқувчи демай қўйишди.
— Нимага?
— Мендан ҳам ёмон ўқийдиган янги ўқувчи келди.
* * *
Болалар боғчасида 8 март байрамига бағишланган маросим бўляпти. Бир болакай маросим бошланганданоқ дод солиб йиғлайверди. Ундан сўрашди:
— Нега йилаяпсан?
— Қорбобо келмади.
* * *
Йўл четида мушук ўлиб ётарди. Болакай онасидан сўради:
— Ойи, мушукка нима бўлди?
— У ўлиб қолди ва осмонга чиқиб кетди.
— Ие, осмонга чиққандан кейин уёқдагилар мушукни қайтадан ерга ташлаб юборишдими?
* * *
Болакай супермаркетда йўқолиб қолди. Унга бир аёл яқин келиб сўради:
— Отинг нима?
— Билмайман.
— Ойингнинг исми нима?
— Билмайман.
— Ҳеч бўлмаса манзилингни биларсан?
— Ҳа, манзилим malchik@mail. ru!
* * *
Врачнинг телефони жиринглади.
— Алло, эшитаман!
— Дўхтир, телефон орқали ҳам ташҳис қўя оласизми?
— Албатта, қани, ечининг!
* * *
Икки чукча балиқ овлашарди. Бири каттакон чўртан тутиб олди-ю, қўрққанидан шеригидан сўради:
— Буни қандай ўлдираман?
— Чўктириб юбор, ўлади-қолади!
* * *
Қиз дугонасига арз қиляпти:
— Кеча севган йигитим билан учрашувга чиқсам, у менга сўлиб қолган гул совға қилди.
— Сен учрашувга ўз вақтида боришга ҳаракат қилгин-да!
* * *
Эркак туғруқхона эшиги олдида турганча безовталанарди. Ниҳоят ҳамшира қора танли чақалоқни кўтариб чиқди. Эркак даҳшатдан нима қилишни билмай ҳайқирди:
— Мен хотинимдан буни кутмагандим! Ярамас, уйда овқатни тагига олдиргани етмай, боланиям куйдириб юборибди-я!
* * *
Олтинчи синфда назорат иши. Синфхонага завуч кириб муаллимага деди:
— Ў, назорат иши ёзаяпсизларми?
— Ҳа.
— Синф тўла ҳаваскор кўчирмачилар бўлса керак, ҳойнаҳой?
Шунда ўқувчилардан бири луқма ташлади:
— Устоз, бу синфда ҳаваскорлар йўқ. Ҳаммаси профессионаллар!
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади