World News in Uzbek
Август
2017

Новости за 21.08.2017

Озодлик Радиоси 

Қирғизистонда президентлик сайлови артистлар, журналистлар ва тарғиботчиларни бойитади

Қирғизистонда президентликка номзодини кўрсатмоқчи бўлганларни рўйхатга олиш, уларни қирғиз тили имтиҳонидан ўтказиш жараёни якунланиб, номзод сифатида рўйхатга олинганларга расмий гувоҳномалар берила бошланди. Номзодлар расмий рўйхати 10 сентябрда эълон қилинади. Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади. Бу икки сана ўртасида эса тарғибот ишлари ўтказилади.

Озодлик Радиоси 

Мэттис: Трамп Афғонистон бўйича ҳарбийлар таклиф қилган стратегияни қабул қилди

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис кескин ва қизғин муҳокамалардан сўнг президент Дональд Трамп ҳарбий раҳбарият таклиф қилган Афғонистон бўйича янги стратегияни қўллашга рози бўлганини билдирди. 20 август куни Иорданияга қилган сафари пайтида бу ҳақда гапирган Мэттис, янги стратегия тафсилотларини очиқламади. “Президент қарор қабул қилди ва у бу ҳақда баёнот беради”, деди Мэттис. Мудофаа вазирининг бу баёноти Оқ Уй Трамп 21 август куни Америка халқига жиддий мурожаат билан чиқиш қилишини билдирганидан сўнг янгради. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Эрон собиқ президенти мухолифатчиларни уй қамоғидан озод этишга чақирди

Эрон собиқ президенти Муҳаммад Хотамий олий руҳоний оятуллоҳ Али Ҳаманеига олти йилдан бери айблов билдирилмасдан уй қамоғида сақланиб келинаётган икки мухолифат лидерини озод этишга кўмаклашишга чақирди. 20 август куни ўз веб сайтида бу борадаги мурожаатни эълон қилган Хотамий Хаманеи мухолифат лидерлари Меҳди Каррубий ва Мир Ҳусайн Мусавийларни уй қамоғидан озод этиш масаласига таъсир кўрсата олиш салоҳиятига эгалигини ва бу таъсир уларнинг озод этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёзди. Мухолифат лидерлари Меҳди Каррубий... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Додон "Молдовани йўқ қилмоқчи бўлганларга қарши кураш"га чақирди

Молдова президенти Игорь Додон Гагауз мухториятига қилган сафарида ватандошларни “Руминияга қўшилиш орқали Молдова давлатчилигини йўқ қилмоқчи бўлаётганлар”га қарши курашишга чақирди. -Биз бирга бўлишимиз шарт ва бирга бўламиз ҳам. Бизнинг бошқа ҳеч қандай йўлимиз йўқ. Биз Молдова давлатчилигини йўқ қилмоқчи бўлганларга қарши курашамиз ва бу ишни биз биргаликда амалга оширамиз, -деди Додон 19 август куни Гагаузга мухторият берилганининг 26 йиллги муносабати билан мухторият маркази Комрат шаҳрида сўзлаган нутқида. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ассад Ғарб давлатлари ва Туркияни кескин танқид қилди

Сурия Россия билан биргаликда Ғарбнинг Яқин Шарқда ўз гегемониясини ўрнатиш ҳаракатига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Ассад 20 август куни Дамашқда Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари билан учрашув пайтида маълум қилди. Башар Ассаднинг айтишича, Ғарб давлатларининг бу ҳаракатлари Сурияда мағлубиятга учради. -Мен бу ерда Ғарбнинг лойиҳалари амалга оширилишига тўсиқлар ҳақида гапирар эканман, ғалаба қилганимизни билдирмоқчиман. Келинг, ҳар доим бўртирмасдан, бўлган ишни гапирайлик. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Ўзбеккино" раҳбарияти янгиланди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбари Отабек Мусаев ўз лавозимидан озод қилинди. "Девона фаришта", "Қўрғошин" ва "Жодугар" фильмларида ўйнаб танилган артист Отабек Мусаев 2016 йил январида бу лавозимга тайинланган эди. “Ўзбекистон 24” телеканалининг 20 август куни хабар беришича, Мусаевнинг ўрнига шу кунгача Илмий оммбоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясини бошқариб келган Фурқат Зокиров тайинланган. Бундан ташқари “Жаҳон адабиёти” журналининг бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев “Ўзбеккино” раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ва Қозоғистон илк маротаба ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат тарихида биринчи бор ҳарбий ҳамкорлик режасидан иборат шарномани имзолади. Sputnik нашрининг 20 августда хабар беришича, ҳужжат Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаковнинг Тошкентга қилган сафари доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев билан бўлиб ўтган учрашуви пайтида имзоланди. Озодлик радиоси аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни Тошкентга амалий сафар билан келган Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаковни қабул қилгани ҳақида хабар берган эди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев Ҳиндистон ва Испания халқига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни Ҳиндистонда поезд ҳалокати ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Рам Натх Ковиндга ҳамдардлик билдирди. Уттар Прадеш штатида поезд ҳалокати оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлди, 50 одам жароҳатланди. Уттар-Прадеш, Бихар ва Ассам штатларида ўтган ҳафта сўнггида юз берган сув тошқинларида эса камида 600 одам ҳалок бўлган ва минглаб одамлар уйсиз қолган. Ташқи ишлар вазирлиги Шавкат Мирзиёев Барселонада содир... Читать дальше...