World News in Uzbek
Август
2017

Новости за 11.08.2017

Озодлик Радиоси 

Mirziyoev qarorgohi bois uyi buzilganlar vaqtincha uysiz qoldi

O‘zbekiston prezidenti uchun yangi rezidensiya qurilishi bois uyi buzilgan o‘nlab kishilar Toshkent viloyat, Qibray tuman, Baytqo‘rg‘on qishlog‘idagi maktab¸ oromgoh va qarindoshlarining uylariga joylashtirilgan. Ismi sir qolishini istagan Qibray tuman hokimligi mulozimiga ko‘ra¸ uyi buzilib¸ vaqtincha maktab va yaqinlarining uylariga joylashtirilganlar ko‘pi bilan 20 kun ichida yangi uylarga ko‘chib o‘tishadi.

Озодлик Радиоси 

Eri qidiruvda bo‘lgan o‘zbek ayoli farzandlari bilan Rossiyaga kiritilmadi

26 iyul kuni O‘zbekistondan 2 yosh bolasi bilan Moskvaga uchib kelgan ayol Rossiyaga kiritilmadi va O‘zbekistonga qaytarib yuborildi. 8 avgust kuni esa, ayolning turmush o‘rtog‘i -  38 yashar Abror Xidirov Moskvada O‘zbekiston ma’murlari talabi bilan qo‘lga olindi. O‘zbekistonda diniy motivlar bilan qidiruvga berilgani aytilayotgan Xidirovni Moskvadagi “Fuqaroviy ko‘mak” tashkiloti​ o‘z himoyasiga oldi.

Озодлик Радиоси 

Dollar arzonladi, go‘sht qimmatladi, benzin taqchillashdi

O‘zbekiston “qora bozori”da dollar kursining tushishi, go‘sht narxining keskin tarzda ko‘tarilishi va benzin taqchilligi shu kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda qizg‘in muhokama qilinayotgan mavzularga aylangan. "Qora bozori"da o‘tgan oyda 8500 so‘mgacha sapchib ketgan 1 AQSh dollari 11 avgust kuni 7850 so‘mga tushdi, lahm go‘shtning kilosi esa 40 ming so‘mdan oshdi. Mamlakat bo‘ylab benzin taqchil, haydovchilar uning litrini 4 ming so‘mdan olishga majbur bo‘lmoqda.

Озодлик Радиоси 

Xalqaro o‘yinlar oldidan Turkmaniston politsiyasi poytaxtni tilanchi bolalardan tozalamoqda

Sentabr oyiga belgilangan Yopiq inshootlarda jangovar yakkakurashlar bo‘yicha Osiyo o‘yinlari (AIMAG) oldidan Turkmaniston politsiyasi ko‘chalarni tilanchi bolalardan tozalashga kirishdi. Bu haqda Ozodlik radiosiga oddiy ashxobodliklar, oilasini farzandlaridan biri tilanchilik bilan topayotgan pulga boqayotgan ota-onalar aytib berdi.

Озодлик Радиоси 

OzodDayjest: Kirill - asosiy, lotin ikkinchi alifbo?

Adabiyotshunos Shuhrat Rizaev prezidentga yo‘llagan maktubida ona tiliga e’tibor susayib ketganidan tashvish bildirdi. Matbuot agentligi rahbari tarbiyaga “salbiy ta’sir”li nashrlarga qarshi ayovsiz urush e’lon qildi. Prokuratura prezident virtual qabulxonasiga kelgan murojaatlarga beparvolik bilan yondoshayotgan mansabdorlarni jazolamoqda. Joriy hafta matbuot shu kabi voqealarga e’tibor qaratdi.

Озодлик Радиоси 

"Ўзстандарт": Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий этилади

2017 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий этилади. Маҳаллий нашрларга кўра, бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги директор ўринбосари Жамшид Мирсаидов 11 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.  «Ҳалол» стандартлари Малайзия ва Туркиядан олиб келиниб, ихтиёрий тарзда жорий қилинади. Айнан «ҳалол» стандартни киритиш бўйича махсус дастур ҳам ишлаб чиқилган. Насиб этса, жорий йилнинг учинчи чорагида мазкур стандартни йўлга қўйиш бўйича қарор қабул қилинади», деган Жамшид Мирсаидов. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

SizdanTelegram: "11 августда Президент Олмалиққа келди. Гўшт 26 мингга тушди" (ВИДЕО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрида бўлди. Шу куни олмалиқлик тингловчимиз Озодликнинг SizdanTelegram​ рукнига қуйидаги хабарни йўллади:

Озодлик Радиоси 

"Ҳокимлар ишини қилдириб, биттаси ҳам ваъдасида турмади" (ВИДЕО)

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"UMS адашаяпти, Оқ Ёрда антеннаси йўқ!"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Эри қидирувда бўлган ўзбек аёли фарзандлари билан Россияга киритилмади

26 июл куни Ўзбекистондан 2 ёш боласи билан Москвага учиб келган аёл Россияга киритилмади ва Ўзбекистонга қайтариб юборилди. 8 август куни эса, аёлнинг турмуш ўртоғи -  38 яшар Аброр Хидиров Москвада Ўзбекистон маъмурлари талаби билан қўлга олинди. Ўзбекистонда диний мотивлар билан қидирувга берилгани айтилаётган Хидировни Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти​ ўз ҳимоясига олди.

Озодлик Радиоси 

"Шундай яшаяпмиз. Яшаяпмизда энди...."

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Доллар арзонлади, гўшт қимматлади, бензин тақчиллашди

Ўзбекистон “қора бозори”да доллар курсининг тушиши, гўшт нархининг кескин тарзда кўтарилиши ва бензин тақчиллиги шу кунларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинаётган мавзуларга айланган. "Қора бозори"да ўтган ойда 8500 сўмгача сапчиб кетган 1 АҚШ доллари 11 август куни 7850 сўмга тушди, лаҳм гўштнинг килоси эса 40 минг сўмдан ошди. Мамлакат бўйлаб бензин тақчил, ҳайдовчилар унинг литрини 4 минг сўмдан олишга мажбур бўлмоқда.

Озодлик Радиоси 

Мирзиëев қароргоҳи боис уйи бузилганлар вақтинча уйсиз қолди

Ўзбекистон президенти учун янги резиденция қурилиши боис уйи бузилган ўнлаб кишилар Тошкент вилоят, Қибрай туман, Байтқўрғон қишлоғидаги мактаб¸ оромгоҳ ва қариндошларининг уйларига жойлаштирилган. Исми сир қолишини истаган Қибрай туман ҳокимлиги мулозимига кўра¸ уйи бузилиб¸ вақтинча мактаб ва яқинларининг уйларига жойлаштирилганлар кўпи билан 20 кун ичида янги уйларга кўчиб ўтишади.

Озодлик Радиоси 

Халқаро ўйинлар олдидан Туркманистон полицияси пойтахтни тиланчи болалардан тозаламоқда

Сентябрь ойига белгиланган Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари (AIMAG) олдидан Туркманистон полицияси кўчаларни тиланчи болалардан тозалашга киришди. Бу ҳақда Озодлик радиосига оддий ашхободликлар, оиласини фарзандларидан бири тиланчилик билан топаётган пулга боқаётган ота-оналар айтиб берди.

Озодлик Радиоси 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тест синовлари ўтказилади

2017/2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаларида ўқиш учун 9-синф битирувчилари томонидан топширилган аризалар сони қабул квоталаридан юқори бўлган 155 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (шулардан 26 таси академик лицей ва 129 таси касб-ҳунар коллежлари) жорий йилнинг 15 август куни Давлат тест маркази томонидан саралаш тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда кун.уз сайти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига таяниб хабар қилди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

А. Комилов: Ўзбекистон ўз қўшнилари билан яқин ҳамкорлик қилиш тарафдоридир

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақдаташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 август куни ўз ишини бошлаган халқаро анжуманда қилган чиқишида билдирди. “Ўзбекистон ўзининг яқин қўшнилари билан очиқ, яхши қўшничилик ва прагматик сиёсат олиб бориш тарафдори бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай”, деган Абдулазиз Комилов. Комиловга кўра, президент Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан буён муҳим масалалар ечимини топиш йўлида ҳудуддаги қўшни давлатлар билан ҳамкорлик тарафдори бўлиб келмоқда. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

“Миллий тикланиш” депутатининг кўз қисганини томошабинлар ёлғончилик деб баҳоламоқда

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Дилфуза Жалилованинг жонли эфирда узатилган телекўрсатув давомидаги ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.​ “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувига “Адолат” ва “Миллий тикланиш” партиялари вакиллари таклиф этилган. Бевосита мулоқот чоғида Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилган Чашмаи Айюб мақбараси бўлаги борасида баҳс юзага келган. Ушбу масала бўйича депутатларга “Қани Бухоро вилояти кенгашининг роли,... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

“Пахтакор”нинг ҳалокати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда

11 августда куни “Пахтакор” футбол жамоасининг Совет давридаги таркиби ҳалокатга учраган кунга 38 йил тўлди. 1979 йилнинг 11 августида “Пахтакор” жамоаси Минскка учаëтиб ҳалокатга учраган эди. Украинанинг Днепродзержинск шаҳри узра - 10 минг метр баландликда иккита Ту-134 самолëти тўқнашиб кетган, натижада 178 киши нобуд бўлган, улар орасида "Пахтакор” жамоасининг 17 аъзоси бор эди. "Пахтакор" жамоаси авиаҳалокатга учраганидан бир ҳафта ўтгачгина бу ҳақда Совет Иттифоқи телеграф агентлиги хабар қилган... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Бу йил 350 мингдан ортиқ ўқувчи ўқишни 10 синфда давом эттириши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Uzbekiston24 телеканалига берган интервьюсида билдирди. 10- синфларнинг очилиши муносабати билан, вазирга кўра, нашриёт-матбаа уйлари билан биргаликда 10 синфнинг 12 фани бўйича тузилган янги ўқув режа ва дастурлар асосида дарсликлар тайёрланмоқда.  Президент Мирзиёевнинг топшириғига биноан, бу йил ўқувчилар ва ота-оналарнинг ўқишни мактабда давом эттириш ёки коллежларга ўтишга оид истаклари ўрганилмоқда. Вазир, шунингдек, бу йил 650 минг... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Адабиётшунос Ш.Ризаев: Ўзбек тили ҳакка чўқигандек чучмал тилга айланаётганидан хавотирдамиз

Адабиётшунос Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб ўзбек тилига эътибор сусайиб кетганидан хавотир билдирди (“Китоб дунёси”, 9 август). “Кўча-кўйдаги пешлавҳаларга қарасангиз, Ўзбекистонда эмас, ажнабий юртда юргандексиз. Унда-бунда кўзга ташланадиган “Дорихона” ёки “Миллий таомлар” деган ёзувларгина қаерда эканингизни ёдга солади. Очиғи, она тилимизнинг мав­қеи ва келажаги билан боғлиқ хавотирли мулоҳазалар бисёр. Биз бугун ёшу каттадан инглиз тилини билишни талаб қиляпмиз-у, ўзбек тилига бепарвомиз. Читать дальше...