World News in Uzbek
Март
2018

Новости за 21.03.2018

Zamin.uz 

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари биргаликда Самарқандни айланишди

Фото: «President.uz»
Наврўз минтақамиз халқларининг қадимий ва умумий байрамидир. Унинг моҳиятида дўстлик, аҳиллик, бағрикенглик, яхши қўшничилик каби олижаноб фазилатлар ўз ифодасини топган. Халқимиз азалдан бу байрамни дўсту яқинлари, қон-қардошлари билан бирга нишонлаган.

Ўтган йили Наврўз кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан борган эди.

Бу йил Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон... Читать дальше...

Zamin.uz 

20 дан ортиқ давлат вакиллари яқин кунларда Тошкентга ташриф буюради

26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистон масаласига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу хақида Президент матбуот хизмати xабар бермоқда.

"Тинчлик жараёни, ҳавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзусидаги ушбу конференсияда 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади. Жумладан, АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров конференцияда қатнашадилар.

Хабарга кўра, "Президент Шавкат Мирзиёев... Читать дальше...

Zamin.uz 

Бухорода суратга олинаётган "SCORPION" фильмидан фотолавҳалар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан имзоланган қўшма қарор асосида Scorpion триллери суратга олинаётгани ҳақида аввал хабар қилинганди. UZ24 фильмни суратга олиш жараёнлари акс этган суратлар билан бўлишди.

Мазкур фильмда бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралади. Фильм ижодий ва техник жамоасини Ўзбекистон... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Газ портлашидан бобо нобуд бўлди, момо қаттиқ куйди, невара жароҳатланди

Фарғона вилоят, Марғилон шаҳрининг Теракдаги маҳалласидаги оилалардан бирида 16 март куни газ портлаши оқибатида касалхонага ётқизилган уч кишидан бири, оила бошлиғи 21 март куни вафот қилди. Касалхонадан Озодлик олган маълумотга кўра, уй бекасининг аҳволи ўртача оғир, беш яшар невара эса енгил куйиш жароҳати олган. Марҳумнинг қўшниларидан бирининг айтишича, кечаси узилиб қолган газ қайтадан берилган ва бундан бехабар уй эгасининг гугурт чақиши оқибатида портлаш содир бўлган. Газ таъминоти идораси эса, бу иддаони инкор қилмоқда. Читать дальше...

Uza.uz (oz) 

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномангиз мажбурий алматирилиши мумкин, агар…

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Озодлик Радиоси 

ЖИЗЗАХ – "Қанча раҳбарлар келиб кетди, йўллар эса расволигича қолди"

ҒАЛЛАОРОЛ. "Жиззах вилоят, Ғаллаорол туманидан ёзмоқдаман. Ёмғир, қор ёққанида, йўлларимиз лой ва шалаббо бўлиб кетади. Бундай пайтда пиёдаларга ҳам, ҳайдовчиларга ҳам осон тутиб бўлмайди. Ғаллаоролга қанча ҳокиму раҳбарлар келиб кетди, лекин йўллар расволигича қолди". ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

АНГРЕН – "Боғчада ишлайдиган хотинимни тунда кўрмайман"

АНГРЕН. "Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 44-мактабгача таълим муассасасида турмуш ўртоғим ишлайди. Мана, 2-3 йилдирки, ишдан кейин то тонггача навбатчилик қилишга мажбурланади. Бу қонунийми ё ўзбилармонликми? Навбатчиликка бормаганларга чора кўрамиз, деб айтишар экан. Навбатчилик пайтида кечаси уларни назорат қилгани халқ таълимидан ходимлар келиб текшираркан. Бу қанчалик тўғри? Навбатчиликдан кимга фойда ўзи?" ****************************************************************************** ... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

ТОШКЕНТ – "Tashkent city"ни деб, 6 яшар болам билан кўчага ҳайдаб чиқаришмоқчи"

ТОШКЕНТ. "Мен Мадина Бигурина, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон кўчаси 98/11-уй 5-хонадонда яшаб келаман. "Tashkent city" қурилиши сабаб мен расман рўйхатда турган уйни бузиб, 6 ёшли фарзандим билан бирга кўчага ҳайдаб солишмоқчи. 2017 йил декабрда онам, укам ва унинг хотини ҳамда қизига уй ажратилиши тўғрисида кафолат хати ва товон пули беришди (Аслида, укамнинг хотини ва қизи бизнинг уйда пропискадан ўтмаган ва яшамаган эди). Комиссия икки ой муддатда менга ва вояга етмаган фарзандимга бир хонали уй ажратишини айтишди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

ТОШКЕНТ – "Вазирлик тақиқласаям, йўл нозирлари ҳамон пистирмада" (ВИДЕО)

ЗАНГИОТА. "Яқинда Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Жўраев йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига дарахтлар ортида яшириниб туриш тақиқланганини айтган эди. Аммо Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳозир ҳам дарахт ортида яшириниб турадиган йўл нозирларини кўриш мумкин". ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Читать дальше...

Zamin.uz 

Пентагон: "АҚШ Россиянинг гипертовушли қуроли қаршисида ожиз"

АҚШда Россиянинг гипертовушли қуролига қарши қўйиш учун ҳеч нарса йўқ. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги раиси генерал Жон Хайтен Америка сенатининг қуролли кучлар қўмитасидаги эшитувлар чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Дарё».

Генерал АҚШ бевосита гипертовушли қуролдан ҳимоя воситасига эга эмас, деб фикр билдирди.

«Бизда ўзимизга қарши бундай қурол қўлланилишининг олдини олиш мумкин бўлган ҳеч қанақа ҳимоя йўқ», — деди у.

Айни вақтда у АҚШнинг бундай турдаги қурол-яроғдан... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

ТОШКЕНТ - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбари ўзгаргач, қатиқниям тежаш бошланди"

ТОШКЕНТ. "Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанясига Улуғбек Рўзиқулов бош директор бўлгач, ишчиларнинг ойлик маоши бироз кўтарилди, яна ошиши кутилаётганди. У киши раҳбарликдан кетиши билан ҳаммаси тўхтади. Ҳатто ишчиларга 1 литрдан бериладиган биокефир ҳам 0,8 литрга тушиб қолди". ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз... Читать дальше...

Hordiq.uz 

Стивен Хокингни Ньютон ва Дарвиннинг ёнига дафн этишади…

Маълумингизким, яқинда англиялик физик-теоретик, фазовий илмни чуқур ўзлаштирган, ўзининг ҳақиқатга яқин башоратлари билан дунёга машҳур олим Стивен Хокинг 76 ёшида Кембриждаги уйида вафот этганди. Дафн маросими ташкилотчилари, олимнинг оила аъзолари, Англия ҳукумат раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда Хокингни Исаак Ньютон, Чарльз Дарвинларнинг ёнига дафн этишга қарор қилишди. Шу ҳақда «Росбальт» нашри расман маълумот тарқатган. Аммо […]