World News in Uzbek
Март
2018

Новости за 21.03.2018

Zamin.uz 

Кения олимпия терма жамоаси Андижонда катта тантана билан кутиб олинди

Кения олимпия терма жамоаси бугун тонгда юртимизга етиб келгани ҳақида аввалроқ маълум қилгандик. Шу куннинг ўзидаёқ кениялик футболчилар ўйин бўлиб ўтадиган Андижон шаҳрига йўл олишди.

Африкалик футболчиларни Андижонда вилоят футбол федерацияси масъуллари, мухлислар ва ОАВ ходимлари катта тантаналар билан кутиб олишди.

Ўз ўрнида бундай катта эътибор ва ўзбекона меҳмондўстликдан кенияликларнинг ҳам бошлари осмонга етди ва маҳаллий мухлислар билан бирга Наврўз байрамини нишонлашди.

Кения... Читать дальше...

Stadion.uz 

"Милан" Себальосга кўз тикмоқда

"Милан" клуби "Реал" яримҳимоячиси Даниэл Себальосга қизиқмоқда ва ёзда уни қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Mundo Deportivo.

Hordiq.uz 

13 ЁШЛИ “КИЛЛЕР…” (ёхуд Россиянинг Қўрғон вилоятида 13 яшар ўқувчи қиз синфдошларини тўппончадан ўққа тутди)

Фожиа Қўрғон вилоятига қарашли Шадринск шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлди. 13 яшар ўқувчи қиз пневматик тўппончадан синфдошларини ўққа тутган. Оқибатда 7 нафар ўқувчи турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилган. Кейинроқ маълум бўлдики, тўппонча қизнинг отасига тегишли бўлган. Ҳойнаҳой уйидагиларга билдирмасдан тўппончани мактабга олиб келган бўлса керак. Ҳозирги вақтда мактабда тергов-тезкор гуруҳи вакиллари иш […]

Озодлик Радиоси 

Назарбоев Наврўз куни Самарқандга келиб кетди

21 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Президенти расмий сайтига кўра, қўшни давлат раҳбарини президент Мирзиёев кутиб олди.  Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлди. "Қардош ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан ёнма-ён яшаган, яхши кунларда ҳам, қийинчилик дамларда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бундай дўстлик... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ҳафта охирига бориб Ўзбекистонда ҳарорат кескин кўтарилади

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳарорат кескин кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўзгарувчан об-ҳаво бўлади, 22-23 март кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади. 24-25 март кунлри ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирида ҳарорат 30 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 март кунлари 15-20 м/с тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даражагача иссиқ бўлади. Читать дальше...

Uza.uz (uz) 

Navro‘z – do‘stlik va hamjihatlik bayrami

Navro‘z mintaqamiz xalqlarining qadimiy va umumiy bayramidir. Uning mohiyatida do‘stlik, ahillik, bag‘rikenglik, yaxshi qo‘shnichilik kabi olijanob fazilatlar o‘z ifodasini topgan. Xalqimiz azaldan bu bayramni do‘stu yaqinlari, qon-qardoshlari bilan birga nishonlagan.

Uza.uz (oz) 

Наврўз – дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрами

Наврўз минтақамиз халқларининг қадимий ва умумий байрамидир. Унинг моҳиятида дўстлик, аҳиллик, бағрикенглик, яхши қўшничилик каби олижаноб фазилатлар ўз ифодасини топган. Халқимиз азалдан бу байрамни дўсту яқинлари, қон-қардошлари билан бирга нишонлаган.

Озодлик Радиоси 

Юсуф Рўзимуродов: Қамоқдаги ғишт заводида қарийб 9 миллион ғишт туширдим...

Қарийб 19 йиллик тутқунликдан сўнг 22 февраль куни озодликка чиққан ўзбекистонлик журналист Юсуф Рўзимуродов Озодлик билан суҳбатда "Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвнинг марҳамати билан" озод этилганига ишонишини айтди.

Hordiq.uz 

РАҚҚОСА… (20-қисм)

* * *   Эртаси кунигача негадир Аброрнинг сўнгги қараши кўнглини безовта қилиб ўтаверди. Манзурага унинг хушомадгўйларча қараши сира ёқинқирамаганди. «Ўзи эркакларнинг ҳаммасиям бир гўр экан, — ўйларди у Мурод ваъда қилган тўйга астойдил ҳозирлик кўраркан. — Фақат акамдан бошқаси. Ботириям, Аброриям ғирт хушомадгўй ва номард. Унақалардан ҳеч қачон қиз бола яхшилик кўрмайди. […]

Озодлик Радиоси 

Наврўз куни “Ислом давлати” Кобулда амалга оширган портлашдан 26 киши ўлди

Афғонистон пойтахтида 21 март, Наврўз куни амалга оширилган портлаш учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда тилга олинган гуруҳга алоқадор “Amaq” ахборот агентлиги хабар қилди. Хабарда айтилишича, худкуш шахс портлашни Афғонистондаги диний озчилик – шиалар Наврўзни нишонлаётган вақтда амалга оширган. Афғонистон ички ишлар вазирлигига кўра, портлашдан камида 26 киши нобуд бўлган, 18 киши яраланган. Қурбон бўлганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакилларидир. Читать дальше...

Uza.uz (uz) 

Ona diyorimizda Navro‘z shukuhi kezmoqda

Bu yil mamlakatimizda Navro‘z bayrami xalq sayli tarzida katta tantana bilan nishonlanmoqda. Poytaxtimizdagi "O‘zekspomarkaz" majmuida asosiy bayram tadbirlari bo‘lib o‘tmoqda.

Uza.uz (oz) 

Она диёримизда Наврўз шукуҳи кезмоқда

Бу йил мамлакатимизда Наврўз байрами халқ сайли тарзида катта тантана билан нишонланмоқда. Пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" мажмуида асосий байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Zamin.uz (sport) 

Шоҳжаҳон Эргашевдан мухлислари учун ажойиб совға (видео)

Фото: «Uza.uz»
Профессионал боксда ўн икки маротаба рингга кўтарилиб, барча рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган Шоҳжаҳон Эргашев мухлислари учун ажойиб совға тайёрлади, деб хабар берди «ЎзА».

Шоҳжаҳон жорий йилнинг 28 апрель куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган навбатдаги жангига жиддий тайёргарлик кўраётган расмлар кетма-кетлиги акс этган видеороликни мухлислар эътиборига ҳавола қилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шоҳжаҳон Эргашев WBAнинг янги рейтингида 11-поғонага кўтарилиб олган эди.

Stadion.uz 

Аёллар футзали: “Севинч” олтин, “Металлург” кумуш, “Локомотив” бронза жамоа

Бешта жамоа иштирок этган, муддатидан олдин олтин ва кумуш медаллар эгаси маълум бўлиб улгурган, 14-бор ўтказилган аёллар ўртасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг жорий йилги мавсуми ниҳоясига етди.

Zamin.uz 

Газ портлаши оқибатида кўп қаватли уйнинг 3 та қавати яксон бўлди (фото)

Фото: «Лента.ру»
Мурманскда газ портлаши натижасида кўп қаватли уйнинг 3 та қавати яксон бўлди. Бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақида Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига асосан Хабар нашрида хабар берилди.

Портлаш кўп қаватли уйнинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қаватларига зарар етказган. Вайрона орасида ҳали ҳам қутқарилиши лозим бўлган инсонлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда, портлаш сабаби ҳам ўрганилмоқда.