Тоқаев президентликка номзодини қўймаслиги, қўшҳокимиятчилик ва сиёсий маҳбуслар ҳақида
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Egemen Qazaqstan (“Мустақил Қозоғистон”) расмий газетасига берган интервьюсида 2026 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловида қатнашмаслигини қайд этди. Тоқаев иддаосича, мамлакатда сиёсий маҳбус йўқ, бундан ташқари, ўз фикрини ифодалаш ва митинглар ташкил этиш бўйича ҳеч қанақа муаммо мавжуд эмас. Қозоғистонда қўшҳокимиятчилик бўлганини тан олган президент бу йил мамлакатда “янги миллий юксалиш” бўлишини ваъда қилди.