World News in Uzbek
Январь
2024

Новости за 21.01.2024

Zamin.uz 

Афғонистон устида йўқолган самолёт йўловчилари ҳақида маълумот берилди

Фото: Видеодан кадр

Falcon 10 самолёти маҳаллий вақт билан 20 январ куни соат 19 атрофида, Тожикистондаги Кўлоб шаҳридаги аэропортга қўниш учун йўл олганида радарлардан йўқолган. Манбаларга кўра, тахминан соат 19:05 да экипаж ёнилғи тугаётгани билан боғлиқ фавқулодда ҳолат ва Кўлобдаги аэропортга режадан ташқари қўнишга қарор қилгани ҳақида эълон қилган. Кейинроқ экипаж биринчи двигател, кейин эса иккинчи двигател ҳам ишдан чиққанини хабар қилган.

Ҳалокат Афғонистоннинг чекка ҳудудида... Читать дальше...

Hordiq.uz 

Исроил аскарлари ўтган кун давомида Ғарбий Соҳилда 15 нафар фаластинликни қўлга олди

2023 йил 7-октабрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари томонидан қўлга олинган фаластинликлар сони 6170 нафарга кўтарилди. Фаластин Асирлар Жамияти ва Фаластин Озодлик Ташкилоти Асирлар ва Озод қилинганлар Қўмитасининг қўшма ёзма баёнотида, Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари томонидан амалга оширилган қўлга олишлар ҳақида маълумот берилди. Баёнотда айтилишича, Исроил охирги 24 соат ичида 15 нафар фаластинликни […]

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация 2024 йил 19-20 январь кунлари Уганданинг Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди. Тадбирда 100 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, давлат, ҳукумат, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди. Учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, глобал […]

Hordiq.uz 

Нефть танкери Босфор бўғозида ҳаракатни тўсиб қўйди

Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати танкер хавфсиз жойга кўчирилмагунча ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракат тўхтатилганини маълум қилди. Бўғозда ҳаракатни Либерия байроғи остидаги 250 метрли Peria танкери тўсиб қўйган.

Hordiq.uz 

Россияда Туркияга нефть жўнатилган терминал портлатилди

21 январга ўтар кечаси Ленинград вилоятидаги Усть-Луга шаҳридаги Россия нефть терминалига ҳужум уюштирилди. Натижада кучли ёнғин бошланган. Новатекнинг хабар беришича, терминалда операциялар тўхтатилган, бироқ ҳодиса натижасида қурбонлар йўқ. Ёнғин аллақачон локализация қилинган ва ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Фақатгина «ташқи таъсир» версияси расман тасдиқланган бўлсада, кўплаб манбалар зарбани иккита УАВ амалга оширганини айтишади. […]

Hordiq.uz 

Россия самолёти Афғонистонда қулагани юзасидан жиноий иш очилди

Россия самолёти Афғонистонда қулагани юзасидан жиноий иш очилди. Россия Тергов қўмитаси Бадахшонда Фалcон самолёти ҳалокатга учрагани юзасидан жиноий иш очди,   Эслатиб щтамиз, РФ фуқаролик самолётлари давлат реестрида рўйхатга олинган Falcon 10 самолёти 20 январ куни кечқурун, Афғонистон ҳаво кенгликларида бўлганида алоқага чиқмай қўйган ва радарлар экранларидан йўқолган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда олти киши бўлган […]

Hordiq.uz 

Сурхондарёда Nexia автозак билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

19 январь соат 20:00 атрофида Сурхондарё вилояти Денов туманида Nexia ва автозак транспортлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.   Воқеа туманнинг «Водий» маҳалласидан ўтувчи йўлида содир бўлган. 36 ёшли ҳайдовчи Nexia машинасини бошқариб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.   Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни юқотиб, […]

Hordiq.uz 

Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.   Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.   Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.   Шу муносабат билан, ушбу давлатда […]

Hordiq.uz 

Болалардаги асабийлик ва бош айланиши камқонлик аломатими?

Камқонлик — дунё миқёсида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар орасида энг кўп учрайдиган хасталиклардан бири. Юртимизда бу касаллик кичик ёшдаги ўғил-қизлар орасида ҳам учрайди.   Хўш, бунинг сабаблари нимада?   — Кундалик истеъмол маҳсулотларида керакли витамин ва озуқаларнинг етишмаслиги, экологиянинг ёмонлашуви кўплаб хасталиклар қатори камқонликни ҳам келтириб чиқаради, — дейди тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудова. […]

Zamin.uz 

Мадридда 25 мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга тўпланди

Фото: Google Images

Испания пойтахти Мадридда 25 мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаб норозилик намойишига чиқди, деб хабар бермоқда Испаниянинг Periodico газетаси шаҳар ҳокимиятига таяниб.

Газетанинг ёзишича, “Фаластиндаги геноцидни тўхтатинг” шиори остида уюштирилган норозилик намойишлари Барселона, ​​Валенсия ва Севилья каби бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтган.

"Мадридда 25 мингга яқин одам пойтахт марказидаги Аточа темир йўл вокзали ва Cибелес майдони ўртасида пиёда юрган", — дейилади нашрда. Читать дальше...