World News in Uzbek
Март
2024

Новости за 20.03.2024

Ziyouz.uz 

Иномжон Шавкатов. Арслон елкасидаги хазина (қисса)

Миллат озодлиги учун азиз жонини фидо, умрини бахшида этган мунаввар зотлар хотирасига бағишлайман. Эй улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Дунёни “урхо”лар билан титратган йўлбарс юракли болаларинг қани? Нечун товушлари чиқмайдур? Абдурауф Фитрат Уни кўрмасимдан аввал танидим, билмасимдан олдин давоми...

Zamin.uz (sport) 

Маҳаллада спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади

«Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, футбол бўйича маҳалла терма жамоалари ўртасида икки босқичли «Маҳалла лигаси» ўтказилади.Шу билан бирга, маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади.Ҳар йили 1 январгача маҳаллаларда ўтказиладиган футбол мусобақалари, чемпионат ва турнирларнинг алоҳида йиллик календар режаси тасдиқланади.Маҳалла... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Эколог: “Минтақа экологияси умумий муаммомиз”

Фарғона рамзи бўлган чинорлар каби, Ўшда ҳам мажнунтоллар деярли йўқ бўлиб кетди. Нафақат мажнунтоллар йўқ бўлди, балки 20-25 йил орасида Ўшдаги дарахтларнинг 90 фоизи касалланиб бўлди, дейди ўшлик эколог шаҳарни яшиллантириш мавзусида ўтказилган жамоатчилик муҳокамасида.

Озодлик Радиоси 

Жанубий Кореяда ўзбеклар очган пайвандчилик ўқув маркази

Ўзбекистонлик Фарҳод ва Тимур 2023 йили Жанубий Кореяда пайвандчилик ўқув марказини очишган ва у ерда асосан марказий осиёлик муҳожирлар ўқийди. Ўқув марказини очиш қийин бўлганми ва нима учун Кореядаги мигрантлар орасида пайвандчиликка талаб катта -- бу саволларга жавобни видеолавҳамизда топасиз.

Zamin.uz (sport) 

"Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Андижон" ва яна бир нечта клублар жаримага тортилади

Регламент талабларига беписандлик масалалари Тартиб-интизом қўмитасида кўрилади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақалар, меҳнат шартномалари ва бошқа қатор масалаларни ўз вақтида амалга ошириб келади. Ҳар йил ноябр ойидан бошлаб то март ойи сўнгига қадар Лига мутахассислари дам олишларсиз меҳнат қилади. Ва табиийки, футбол клубларидан ҳам ўз ишига профессионал ёндашувни талаб қилади. Ойда икки-уч бор ўтадиган уй учрашувларини ташкил этиш масаласига масъулиятсизлик билан ёндашиш, мусобақалар... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

OzodNazar: Занжирбанд бола ва занжирсиз агрессия

“Жаҳоннинг руҳий ҳолати” тадқиқотига кўра, Ўзбекистон энг “бахтсиз” мамлакат, деб топилган. “Бахтиёрлик индекси”да Ўзбекистон 54-ўринни эгаллади. Бу икки рейтинг натижаларини куннинг баъзи воқеаларидан келиб чиқиб шарҳлаб беришни профессор Зарифбой Ибодуллаевдан илтимос қилдик.