World News in Uzbek
Апрель
2024

Новости за 21.04.2024

Zamin.uz (sport) 

Аббосбек Файзуллаев терма жамоа учун атайин сариқ карточка олдими?

Россия Премьер-лигасида совринли ўринлар учун курашаётган ЦСКА 25-турда ўз майдонида “Ахмат”дан аламли мағлубиятга учради.Қолаверса, “армиячилар” кейинги турда “Спартак” билан бўладиган ўйиндан олдин уч нафар етакчиси хизматидан фойдалана олмайдиган бўлди. Аббосбек Файзуллаев 7–дақиқадаёқ огоҳлантириш олди, Виллиан Роша 19-дақиқада, Игорь Дивеев 89-дақиқада майдондан четлатилди.Аббосбек 25 апрелга белгиланган кейинги турда “Спартак”га қарши учрашувдан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Кучли ëмғир сабаб Самарқандни сел урди

Ўзбекистонда кучли ëмғир сабаб бир қанча шаҳар ва қишлоқларига сел келишда давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда 20 апрель куни Самарқанд вилоятининг Уругт тумани маркази ва қишлоқларига катта сел келгани видеолари тарқалди. Видеолардан бирида Ургут тумани марказидаги савдо дўконлари акс этган. У

Zamin.uz (sport) 

Самвел Бабаян: "Ҳар бир ўйин бизга олдиндаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.Ўйин ҳақида- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди, шунга қарамай натижани ўз фойдамизга ҳал қила олдик. Учрашувдаги ҳар бир вазиятни синчиклаб кузатиб борган мухлислар гувоҳ бўлишди, бугун йигитлар ғалаба иштиёқи билан ёниб ўйнашди. Албатта чиройли ўйин ва жамоавий характер учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев иссиқхоналари: Ҳавога совурилган пуллар

Наманган вилоят, Поп туманида 2020-2021 йилларда қурилган юзлаб гектар иссиқхоналар ишлатилмай, вайрон бўлиб ётибди. Ором маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги камбағалларни камбағалликдан олиб чиқиш, уларни ишли қилиш учун қурилган бу парниклар ҳам мана тўрт йилки ишлатилмай, ором олиб ётибди.

Zamin.uz 

Миллионлар, миллиардлар: она заминимиз неча ёшда?

Инсонларни атроф-муҳитга эътиборли бўлишга ундаш мақсадида ҳар йили 22 апрелда Халқаро ер куни (Earth Day) нишонланади. У тоза сув, тоза тупроқ, тоза ҳаво байрамидир. Чунки шу куни сайёрамизда содир бўлган экологик ҳалокатлар ёдга олинади. Одамлар мавжуд экологик муаммоларни қандай бартараф этиш лозимлиги борасида ўйлаб кўрадилар. Аслида Ер куни кўплаб мамлакатларда баҳорги тенг кунлик бўлмиш 21-22 март кунлари байрам қилинади.Байрам тарихи узоқ XIX асрга бориб тақалиши айтилади. Жон Жулиус Стерлинг... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Бектемир Мелиқўзиев франциялик енгилмас рақибини мағлуб этди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида ўтказди.Бектемир франциялик Пьер Юбер Дибомбегага қарши рингга кўтарилди.Жанг 7-раундда Бектемирнинг қошидаги жароҳат сабабли тўхтатилди. 7 раунддан сўнг ҳисобланган очколар бўйича (79-73, 79-73, 78-74) Мелиқўзиев рақибидан устун келди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental камарини сақлаб қолди.Шунингдек, Бектемир WBA рейтингини ҳам яхшилаб олди. Читать дальше...