World News in Uzbek
Июнь
2024

Новости за 13.06.2024

Озодлик Радиоси 

Москва биржаси доллар ва еврода савдони тўхтатди

Москва биржасида жаҳоннинг икки асосий валюталари бўйича савдоларнинг тўхтатилиши ҳақидаги эълон АҚШ Молия вазирлиги томонидан жорий этилган янги санкциялар ортидан пайдо бўлди. Биржа сайтида маълум қилинишича, валюта операциялари жорий йилнинг 13 июнидан бошлаб тўхтатилади.

Zamin.uz (sport) 

Евро-2024. Февзи Давлетов: "Чемпионлик учун фаворитлар кўп. Лекин бошқа жамоаларни ҳам унутмаслик керак"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов эртага старт оладиган Евро-2024 мусобақаси олдидан ўз фикрларини билдирди."Шубҳасиз, Европа чемпионатида жамоалар ўртасида қизғин рақобат кечади. Шахсан мен Франция терма жамоасини қўллаб-қувватлайман. Жамоа яхши шаклланган ва чемпионлик учун курашишга тайёр. Килиан Мбаппе билан Францияни ўйинини томоша қилиш қизиқарли бўлади деб ўйлайман.Германия терма жамоаси сўнгги йиллардаги мусобақаларда яхши натижа кўрсата олмаяпти ва гуруҳдан чиқишни ҳам уддалаётгани йўқ. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Путин ва Мирзиёевнинг уран келишуви: Ўзбекистон учун оқибатлар

Таҳлилчиларга кўра, Ғарб санкциялари остида ўзининг Европа ва Америка қитъасидаги харидорларидан маҳрум бўлган Россия газ-нефт билан бўлгани каби, уран соҳасида ҳам зарарни Марказий Осиёдаги анъанавий ўз таъсири остидаги давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳисобидан қоплашга ҳаракат қилмоқда.

Озодлик Радиоси 

Минтақада янги “бизнес арслонлари” пайдо бўладиган вақт келди

35 ёшли тадбиркор Сардор Салимов Ўш шаҳрида яшайди. У Фарғона водийсига хос бўлган нақшлар туширилган замонавий услубдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Унинг айтишича Марказий Осиёдаги тадбиркорлар аввало бир-бири билан яқин алоқаларни тиклаши зарур.

Zamin.uz (sport) 

Зубайра Тхуговнинг саргузаштлари якунланди...

Чеченистонлик ММА жангчиси Зубайра Тухугов расман фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг менежери Ризван Магомедов хабар берди."Зубайра фаолиятини тўхтатди. Биз у билан бирга ишлашда давом этамиз. Унга ёрдам берамиз", – дея Магомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС ахборот агентлиги.Маълумот учун, Зубайра Тухугов ўтган йили UFC ростеридан ўчирилганди. У сўнги жангини "UFC 284" турнирида ўтказган ва бразилиялик Элвис Бренерга ҳакамларнинг алоҳида қарори билан имкониятни бой берганди.Тухугов фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб... Читать дальше...

Stadion.uz 

Мората "Атлетико"даги келажагига тўхталди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората “матрасчилар” сафига бошқа ҳужумчиларнинг трансфери ҳақидаги миш-мишлар фонида Мадрид клубидаги келажаги ҳақида гапирди.