Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган"
Собиқ футболчи Гари Линекер Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль ўйинидан ҳайратда эканлигини айтди."Менга Испания ҳеч нарсадан қўрқмай ҳаракат қилаётгани, уларнинг вингерлари жудаям юқорига чиқаётгани ёқяпти.Улар Франциядан анча кучлироқ эди. Улар барча 6та баҳсда пенальти ёрдамисиз ғалаба қозонишди.Жамоада яхши футболчилар бор. Педри, Дани Ольмо. Иккала вингер ҳам жуда кучли. Альваро Мората жамоа учун ўзини қурбон қиляпти. Унинг ҳаракатланиши ёқяпти.Родри - камида сўнгги икки йилнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси. Читать дальше...