World News in Uzbek

БИЛАСИЗМИ…

ГОБИ САҲРОСИНИНГ СИРИ

 

Бу саҳро Монголиянинг Жануби-шарқий қисми, Шимолий Хитой ҳудудида жойлашган. Саҳронинг ўз сирлари бор. Уларнинг аксарияти ҳануз ўрганиб тугатилмаган. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, Гоби саҳроси Чингизхоннинг ватани ҳисобланади. У айнан шу саҳродан туриб дунёнинг ярмини босиб олишга эришган. Саҳрода ёз ойлари ҳаво ҳарорати 50 даражагача исийди. Қишда ҳам 50 даража совуқ бўлади.

 

САҲРОДАГИ ЗАҲАРЛИ ҚУРТ

 

Саҳронинг қоқ ўртасида Олгой-Хорхой деб номланган қурт истиқомат қилади. У фақат июн-июл ойларида фаол ҳаёт тарзини кечиради. Қолган вақтини уйқуда ўтказади. Қуртнинг узунлиги тахминан бир ярим метр келади. Ранги тўқ қизил. Қуртдан қўрқмаган мўғулнинг ўзи йўқ. Айтишадики, у заҳарли эмиш. Масофадан туриб ҳам тирик жонзотларни ўлдира олади. Ўлжасини худди илон каби маълум масофадан туриб заҳар, ёки электр импульслари сочиш орқали ўлдиради. Бу қуртни топиш учун кўп маротаба экспедициялар уюштирилган. Аммо… Экспедиция аъзоларининг биронтаси ҳам ортга қайтмаган. Масалан, 1954 йили америкалик олимлар гуруҳи аъзоларини ўз автомобиллари ёнида ўлик ҳолда топишган. Бундан ташқари, тарих зарварақларида маҳаллий аҳоли вакилларининг кўпчилиги саҳро қурти тарафидан ўлдирилгани ҳақида маълумотлар бор.

 

ШОХЛИ БОШ ЧАНОҚ КИМНИКИ?

 

Гоби саҳросидан 1995 йили шохли бош чаноқларни топишди. Олдинига кўпчилик олимлар шох ўз даврида бош чаноққа сунъий равишда маҳкамланган бўлса керак деган тахминга борди. Лекин экспертиза аксини кўрсатди. Шохлар бош чаноқ билан бирга дунёга келган экан. Бундан чиқди қачонлардир қадимда шохли одамлар яшаган экан-да…

 

БЎЙИ 15 МЕТР КЕЛАДИГАН ОДАМ

 

1990 йили Гоби саҳросида олиб борилган навбатдаги археологик қазиш ишлари жараёнида бўйи 15 метр келадиган одамсифат жонзот қолдиқлари топилди. Олимлар бу қолдиққа турлича баҳо беришди. Бировлар уни сунъий яратиш маҳсули деб атаса, бошқалар ўзга сайёраликка йўйди. Аммо лаборатория шароитида қолдиқлар ўрганилгач, ҳаммаси равшан бўлди. Бу тахминан 15 миллион йилча олдин яшаган одамлар қолдиғи экан. Бунга ишонса бўлади. Чунки тарихий маълумотларда ер юзида яшаган дастлабки одамлар бўйи 5 дан 36 метргача бўлгани қайд этилган. Йиллар ўтгани сайин одамларнинг бўйи пасая борган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Читайте на сайте