Австралияда 4 яшар болани сал қурса 4 метрли илон еб битираёзди…
Австралиянинг Квинсленд штатида яшовчи 4 яшар болакай сал бўлмаса тажовузкор илонга ем бўлаёзди.
Боланинг отаси Эван Томпсон ҳикоя қилишича, улар яқинда Эрли-Бич шаҳрига кўчиб ўтишганди. Янги уй билан қутлашга келган дўстлари, меҳмонлар ичкарига кириш учун тараддудланган маҳал боланинг қичқириғи атрофни тутди. Эвен кескин бурилиб ортга қаради. Не кўз билан кўрсинки, ҳов нарида тўрт метрли илон боласининг оёғидан маҳкам тишлаганча уни бутазорлар томон судрамоқда. Югуриб бориб илоннинг боши аралаш зарба берди. Жонивор бир неча сонияга боланинг оёғини қўйиб юборди. Аммо бир зарб билан бўйин қисмига ёпишди. Кўпчилик бўлиб ҳарқалай илонни ўлдиришди ва бола қутқариб олинди. Аммо танасида илон тишлаши туфайли жиддий жароҳатлар пайдо бўлганди. Эвеннинг айтишига қараганда, бунақанги тажовузкор илонни биринчи марта кўриб туриши экан.